Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Клубларнинг антиқа раҳбарлари

Баҳо:
+ | -

Ҳозирги кунда клуб президентларининг жамоа ривожланиши учун қўшадиган ҳиссаси катта. Улар томонидан қабул қилинадиган қарорлар эса, жамоанинг келажагини белгилаб беради. Шундай бўлсада, айрим клуб раҳбарлари борки, уларнинг тутган йўллари кўпчиликни ҳайратда қолдиради. Бугун футбол тарихидаги энг ноодатий раҳбарлари ҳақида сўз боради.

Аурелио Де Лаурентис

Италиянинг «Наполи» клуби президенти нафақат футбол оламида, балки Кино оламида ҳам жуда машхур. У ўз фаолияти давомида 100 дан ортиқ фильмларга ҳомийлик қилибгина қолмай, уларнинг сувратга олиш жараёнида бевосита иштирок этган.

Кино оламида ортирилган тажриба эвазига Де Лаурентис ОАВ билан бўладиган учрашувларда ажойиб интервьюлар билан ҳаммани ҳайратда қолдиришни хуш кўради. Биз у томонидан айтилган энг машхур сўзларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

«Мухлислар  мендан нега катта трансферларни амалга оширмайсиз деб сўрашади. Жавоби жуда оддий. Нима учун ўз миллионларимни трансферларга сарфлашим керак? Мухлислар учунми? Ахир улар ҳам доиммо клубнинг оргинал футболкаларини ҳарид қилишмайдику! Мендан траснферларни талаб қилишади, бироқ клуб футболкаларини соҳтасини сотиб олишади!»

«Эдинсон Каванини ортга қайтариш? Ҳазиллашяпсизми? Кечаги овқатни бугун истиб еганингиз билан унинг аввалги таъмини ҳис эта олмайсиз»

«Лаънати Райола! У жуда ёқимсиз инсон. Айнан унинг очкўзлиги туфайли трансферлар амалга ошмоқда. Ҳозирда у яна бир футболчимга кўз тикиб юрганидан хабарим бор. Райола фақат менинг ўлигим устидан ўтибгина клубдан футболчиларни олиб кетиши мумкин»

“Игуаин мен сабабли «Наполи»ни тарк этгани ҳақида интервью берибди. Қизиқ, нега шу ишни эртароқ амалга оширмади. Мен ёмон бўлсам, нима учун менга шунча йил чидаб келди? Бундан кўриниб турибдики, у ёки актиёр, ёки иккиюзламачи. Мен Кино соҳасини яхши тушунганим учун ундан актиёр чиқмаслигини биламан. Демак у иккиюзламачи!”

Хесус Хил

«Атлетико Мадрид» клуби тарихидаги энг кучли президентлардан бири. У ўзи истаганича қарорлар қабул қилар, журналистларни омма олдида ҳақорат қилар, базан очиқчасига муштлашиб кетар эди.

Хесус «Атлетико Мадрид»ни 1996-йилда «Ла Лига»да ғолиб чиқишида катта рўл ўйнага. Айнан унинг даврида клуб базаси ва стадиони энг замонавий анжомлар билан жиҳозланибгина қолмай, клуб академиясида ҳам жуда катта ҳажмдаги иш олиб борилган.
Шунга қарамасдан у томонидан айтилган ўткир сўзлар ҳали-ҳамон трендда

«Аякс жамаосига эътибор қаратинг! Чапда 4 та қора танли футболчи. Ўнг томонда ҳам 5 та қоратанли футболчи. Нима бу Конго терма жамоасими?!»

«Бугунги мағлубиятдан сўнг, футболчиларни стадионга олиб чиқиб автоматда ўққа тутиш керак. Уларнинг барчаси нодон ва жуда пулга ўч. Футбол бу ўйин эмас, унда ғалаба ва мағлубиятнинг таъсири икки хил»

Хесус Хилга шифокорлар стадионга боришни маън этган бўлсада, у ўз билганича иш тутишда давом этаверди ва оқибатда юрак ҳуружи сабабли дунёни тарк этди. У клуб тарихидаги енг номдор шахслардан бири сифатида мухлислар хотирасида абадий қолмши аниқ!

Силвио Берлускони

Давлат раҳбари ва «Милан» жамоасининг президенти сифатида деярли 20 йил давомида иш олиб борган Силвио 2500 бор 160 та сабаб туфали суд залида қонун олдида жавоб беришга мажбур бўлган.

Ишбилармон шу кунга қадар суд ишларини ортидан 200 миллон евро зарар кўрган бўлсада, бирор маротаба жиноий жавобгарликка тортилмагани унинг нақадар аёр инсон эканлигигдан далолат.

Унинг жиноий ўтмишига қарамасдан, «Милан» жамоаси ўсишдан тўхтаб қолгани йўқ. Бир неча бор ЕЧЛда ғолиб чиққан «Милан» дунёнинг энг қудратли клубларидан бирига айлана олди. Силвио атрофидаги гап-сўзларга қарамасдан, «Милан» мухлислари уни ҳурмат қилишади.

Жижи Бекали

Руминиянинг «Стяуа» клуби президенти Жижи Бекали ўз интервьюларида мафияга алоқадор инсон эканлигини яшириб ўтирмайди.

Бундан ташқари, Бекали «Стяуа» раҳбари бўлгач, клубнинг аёллар жамоасини тарқатиб юборади. Бу ҳам етмаганидек, футболчиларни клуб базасига қўл телефонида келишини таъқиқлаб қўяди.

Боз устига, у бир жинсли турмушга қарши қаттиқ кураш олиб борадиган жамиятнинг ҳам президенти саналади. Чўрткесар ва қайсарлиги билан донг таратган Бекали ўз интервьюларида бундай инсонларнинг футбол ўйнашга ҳаққи йўқлигини ва агарда Руминия чемпионатида шундай футболчи пайдо бўлса, унинг ҳолига маймунлар йиғлашини кўп бор таъкидалаб ўтган. Энди у томонидан берилган қизиқарли интервьюларидан бирини култириб ўтамиз.

“Мен «Аякс» президенти билан учрашдим, бироқ у билан тушлик қилишдан бош тортдим. Нега дейсизми? Ахир у жуда арзон пойабзал кийиб олган эди.ОчиғИ бундай инсонлар билан сўзлашишдан ҳам маъни йўқ”

"Очиғи аёл зотининг қадами етган жойдан қочиш лозим! Мен уз пулларимни клуб учун сарфлаябманми демак истаганимча қарор қабул қилишим мумкин."

"Мен миллатчиман! Бизнинг чемпионатда бошқа ирқ вакиллари учун жой йўқ! Эътибор беринг бирорта румин асосий таркиб футболчиси эмас"

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:05, 12.09.2019.
Ўқилди: 5969 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.