Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Зидан кетиши керакми? Рамос жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда “Реал Мадрид” жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли клуб мураббийи Зайниддин Зидан ҳақида танқидий фикрлар кўпайиб бормоқда.  Бугун шу мавзу юзасидан “қироллик клуби” футболчилар томонидан сўнгги кунларда Испания нашрларига берилган бир нечта интервюларни эътиборингизга ҳавола этамиз.  
 
Серхио Рамос

Зидан ишонч бағишлайдиган мураббий.  У футболчилар билан алоқа қилишнинг энг қулай услубларини ўзлаштирган.  Очиғи “Реал Мадрид” сингари жамоада бу ишни уддасидан чиқиш жуда мушкул,  сабаби бизнинг жамоада дунёнинг деярли барча бурчакларидан келган турли ҳил маданият эгалари жамланган.  Айнан унга кийиниш хонасидаги мезонни тутиб туриш ортиқча қийинчилик туғдирмайди.  Биз унинг жамоамиз тепасида турганидан жуда хурсандмиз.  У кемамизнинг капитани эканлигини унутмаслигимиз ва мавсум сўнггига қадар бирлашган холда ҳаракат қилишимиз шарт.  Мен Зиданнинг тарафини олган биринчи футболчи эмасман.  Агарда йигитлардан сўрасангиз барчаси менинг фикримга қўшилади.  

Карим Бензема

Зидан ортга қайтганида барчамизнинг қувонтиргани ҳеч кимга сир эмас. Тўғриси у билан анча олдин қалин дўстларга айланган эдик.  У менинг катта акамдек қадрдон ва оилам аъзоси.  Чундай бўлсада,  Зидан мени танқид қилмайди дея олмайман.  Кўпчилик унинг ғалабаларини омад ёки тасодиф билан боғлайди,  бироқ ҳаётда сизга фақат бир бор омад кулиб боқиши мумкин.  Агарда тинимсиз ғалаба қозоняпсизми,  демак унинг калити омадда эмас.  Зидан ёш мураббийлар учун чинакам наъмуна десам,  адашамган бўламан.  У тарихни яратган ва ўзи яратган тарихни узоқ вақт ёзишга қодир.

Лука Модрич

Зидан эришган улкан натижалардан сўнг,  унинг ғалабаларига шубҳа кўзи билан қараш ноўрин.  Бу шунчаки,  аҳмоқона фикрлар холос.  Футбол бу спорт ва унда доим ҳам барчаси ижобий томонга хал бўлавермайди.  Биз ўз мураббийимизни сўнгги сонияларга қадар қўллаб-қувватлаймиз.  

Марсело
 
Бутун Мадрид унинг ортга қайтишидан хурсанд бўлган эди.  У ҳар бир футболчига у қандай ўйин ўтказганига қараб керакли сўзларни топиб айта оладиган чинакам мураббий.  Жамоамиздаги барча у билан қандай мулоқот қилишни жуда яхши билади.  Баъзан ҳаётимизда оғир баъзан эса,  қийин кунлар бўлгани каби футболда ҳам ғалабалар давомли бўлавермайди.  Мен ва жамоадаги йигитлар Зидан билан сўнгги қонимиз қолгунига қадар бирга бўлишга тайёрмиз ва сира иккиланмаяпмиз.

Киритилди: 11:54, 05.10.2019.
Ўқилди: 11338 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.