Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ла лига. «Барселона» «Севилья» таслим этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Мавсумни у қадар яхши бошлай олмаган "Барселона" клуби, октябрь ойига келиб анча ўзига келиб олди. Бундан 4 кун аввал "Интер" устидан иродали ғалабага эришган каталонияликлар ке4ча оқшом "Севилья"ни йирик ҳисобда мағлуб этишди.

Андалусияликлар ўйинни жуда яхши бошлашди. Улар учрашувнинг дастлабки 25 дақиқаси ичида рақиб дарвозасини 4 марта ишғол қилишлари мумкин эди. Бир марта тер Штеген сэйв намойиш қилган бўлса, 3та вазиятда "Севилья" футболчиларига аниқлик етишмади.

"Барса"нинг дастлабки хавфли ҳужуми эса гол билан якунланди. Семеду чап қанотдан етказган узатмани Луис Суарес чалқанча услубдаги зарба билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Орадан 5 дақиқа ўтиб, Артур жарима майдончаси ичида очилаётган Видални пайқади ва узатма берди. Чилилик футболчи яккама-якка вазиятда тўпни дарвозага буриб юборди. Орадан яна 4 дақиқа ўтиб эса мезбонлар ҳужумда прессинг ишлатиб, рақиб ҳимоячисини хато қилишга мажбур қилишди. Тўпни эгаллаган Дембеле бир ҳимоячини алдаганча дарвозабонни доғда қолдирди — 3:0.

Иккинчи бўлим бошида Артур ўз жарима майдони чизиғи устида тўпни рақибларга олдириб қўйди. Окампос томонидан йўлланган зарба натижасида тўп устунга тегиб қайтди.

Ўйин тугашига 12 дақиқа қолганида эса Месси жарима зарбасини голга айлантириб, мавсумдаги илк голини уришга муваффақ бўлди.


Дарвоқе, ўйин сўнгида "Барса"нинг икки нафар футболчиси майдондан четлатилди. Захирадан майдонга тушган ва ўзининг дебют ўйинини ўтказаётган марказий ҳимоячи Араухо дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган ҳужумчини йиқитгани учун майдондан четлатилган бўлса, Усмон Дембеле ушбу вазиятда ҳакамни сўккани боис қизил карточка олди.


Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 16тага етказиб, жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди. "Реал" эса 18 очко билан пешқадам бўлиб турибди. "Атлетико" ҳисобида 15 очко мавжуд.

Испания Ла лигаси, 8-тур
Барселона – Севилья 4:0 (3:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 27 Суарес, 2:0 – 32 Видаль, 3:0 – 35 Дембеле, 4:0 – 78 Месси.
Барселона – тер Штеген, Сержи Роберто, Тодибо (Араухо, 73), Пике, Семеду, Видаль (Ракитич, 70), де Йонг, Артур (Бускетс, 65), Месси, Суарес, Дембеле.
Севилья – Вацлик, Навас, Диего Карлос, Каррису, Регилон, Банега, Фернандо, Оливер Торрес (Жордан, 46), Окампос, де Йонг (Эрнандес, 65), Нолито (Мунир, 46).
Огоҳлантиришлар: Регилон (22), Каррису (34), Семеду (39), Дембеле (53), Суарес (64), Пике (85), Бускетс (88), Банега (90).
Четлатишлар: Араухо (87), Дембеле (88).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:14, 07.10.2019.
Ўқилди: 9906 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.