Нима сабабдан "Ростов" бу қадар йирик мағлубият қабул қилиб олди?
Бугунги учрашувдаги мағлубиятга кўплаб сабаблар бор. Авваламбор йигитларнинг деярли барчаси терма жамоаси сафидан келгани учун ўйинга тўлиқ тайёр эмас эди. Улар руҳан бу ўйинга тайёр эмаслиги яққол кўзга ташланиб қолди.
Бугунги мағлубиятни «Ростов»даги фаолиятингиз давомидаги энг ачинарлиси деб ҳисоблайсизми?
Бундан ёмони бўлмаган ва бўлиши мумкин ҳам эмас. Айниқса биринчи бўлимдаги ўйинимиз ҳақида алоҳида тўхталиб ўтмоқчи эдим. 3 та тўп ўтказиб юбормаганимизда, ҳисоб 1 : 0 бўлганида ҳам бу сўнгги 2 йилдаги энг ёмон ўтказган биринчи бўлимимиз бўлди.
Сигурдсон терма жамоада майдонга тушди. Нега уни «Ростов»да кўрмаяпмиз?
У терма жамоада оғриқ қолдирувчи дорилар билангина майдонга тушганидан хабарингиз борми? «Ростов» унга ҳали яна имкон беради. Олдинда ўйинлар кўп. Биринчи навбатда футболчи жисмонан соғлом даражага кўтарилиши ҳамма нарадан муҳим.
Кечаги учрашувда Бабурин яқин бурчакни бир неча бор ёпа олмад ва жуда кўп гол ўтказиб юборди. Бу унинг асосий таркибдаги ўрнига таъсир ўтказади?
Қайси голда шундай бўлди? Тўғриси, эслай олмаяпман (кулади) Бизга яқин масофадан ҳам узоқ масофадан ҳам гол киритишга муваффақ бўлишди. Бўлар иш бўлди, Бабуринни бу мағлубият билан боғламоқчи эмасман.
Нима деб ўйлайсиз, бу мағлубият жамоага руҳий таъсир ўтказадими?
Очиғи танафусда йигитларга бизга яна 3 та гол киритишсин деб айтдим. Бизни ўз ўрнимизга жойлаштириб қўйишсин. Афсуски, айтганларим амалга ошди. Шундай бўлсада, ҳаракат қилишда давом этамиз.
Бугунги ҳакамликдан қониқдингизми?
Ҳа десам ҳам бўлади. Бир икки вазиятда улар хатó қилишди, лекин бу ўйининг натижасига таъсир ўтказди деб ҳисобламайман.