Ангилиядаги энг кескин қарама-қаршилик саналадиган «Манчестер Юнатед» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаги адоват сўнгганича йўқ. Футбол ватанидаги энг принципиал рақибларнинг душманларга айланишига нима сабаб бўлган? Бугун ушбу саволга жавоб излаб кўрармиз.
Ушбу клублар шарафини ҳимоя қиладиган шахарлар 19 аср сўнгги ва 20 аср бошида узоқ вақт давомида ишлаб чиқариш, қурулиш ва савдо-сотиқ борасида рақобатлашлашиб келишган. Шундай бўлсада, «Ливерпуль» шахрининг денгизга чиқиш йўли ва улкан порти бўлгани боис, ушбу шахар Манчестердан бироз илгарилаб кетишга муваффақ бўлган эди. Орадан кўп ўтмай Манчестер шахри канал қурилишини битирди ва ўз шахрида энг сўнгги теҳникага эга заводлар ва савдо марказлари қурилишини бошлай юборди. Бу ўзгариш ўз сўзини айтмай қолмади. Манчестер қисқа фурсат ичида Ливерпульдан ҳар торафлама ўзиб кетишга муваффақ бўлди ва айнан савдо шахари сифатида донг тарати. Ливерпуль шахри ахолисининг жуда катта қисми ўз иш жойидан айрилилди. Айримлар шахардан кўчиб ҳам кетишди. Гуллаб-яшнаётган Ливерпуль кўчалари бир зумда ҳуввилаб қолганига қарамай, шахарлар ўртасидаги рақобат футбол майдонига кўчди. «Ливерпуль» футболчилари «Манчестер Юнайтед»га қарши кечадиган баҳсларда икки хисса куч билан тўп суришга интилар, мағлубиятга учраш улар учун ўлимга тенг эди.
Икки клуб мухлислари ўртасидаги нафрат сабабли ўйинлар 1980-йилга қадар ҳеч қачон тунги вақтда ўтказилмаган. Гап шундаки, оммавий тартибсизликларни бартараф этишнинг тунда имкони камаяр, клуб фанатлари эса, ўйин якунлангач рақиб секторига ташланишларининг олди олиш мақсадида АПЛ раҳбарлари шундай йўл тутишга мажбур бўлишгани эътиборга молик.
Сер Мет Базби
Ушбу инсон иккала клуб мухлислари учун жуда қадрдон бўлган ягона инсон саналади. Мет Базби «Ливерпуль» жамоасининг сардори сифатида узоқ йиллар тўп сурган бўлсада, ўзининг мураббийлик фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттирган ва кўплаб катта ютуқларни қўлга киритишга муваффақ бўлган. Айниқса, 60-йилларда «Базби болалари» нафақат Британияда балки бутун Европада жуда катта машхурликка эришган. Ўша авлоднинг ёрқин намоёндалари сифатида Жорж Бест ва Бобби Чарлтон футбол ватани тарихидаги ягона ЖЧ ғолиблигини қўлга киритишда улкан ҳизмат кўрсатган эди. Дарҳақиқат, 60-йиллар «Манчестер Юнатед»нинг олтин даври эди. Орадан 10 йил ўтиб, барчаси секин-аста ўзгара бошлади. 1972 йилдан бошлаб, 1992-йилга қадар «Ливерпул» 11 бор АПЛ чемпиони бўлибгина қолмай, 7 та халқаро мусобақада ғолиб чиқишни уддалашди ва Британиядаги энг совриндор клубга айланиб олади.
Шу ўринда қизиқарли факт. 1977-йилда «Ливерпуль» Ангилия клублари ўртасида илк бор олтин треблга жуда яқин келган эди. «Қизиллар» Ангилия кубогида зафар қучишганида, тарихда биринчи бўлишлари мумкин эди, бироқ финалда улар «Манчестер Юнайтед»га 1 : 2 ҳисобида мағлубиятга учрашади. Ўша мавсум ҳақида журналис Стив Брюс қуйидагича хотирлайди:
««Ливерпуль» бутун Европадаги энг қудратли клуб эканлигини исботлаб қўйган бўлсада, азалий рақиблардан финалда қабул қилиб олинган мағлубиятни ҳазм қила олмади. Мухлислар эса, 1977-йилдаги мавсумни қониқарсиз деб ҳисоблашади. Мана буни адоват деса, бўлади!»
Энг қизиғи шундаки, «Манчестер Юнайтед» 1999-йилда требл қайд этади ва «Ливерпуль» мухлисларинг икки хисса хафа қилади. Сезганингиздек, сўнгги 25 йил давомида «Манчестер Юнайтед» «Ливерпуль»дан сезиларли даражада ўзиб кетишга муваффақ бўлди. Шу ўринда Сер Алекс Фуэргуссоннинг ҳизматларини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Шотландиялик мураббий Ангилиянинг энг совриндор жамоаси номини «Ливерпулда» юлқиб олишда жуда катта ҳизмат кўрсатгани таҳсинга сазовар. Шу ўринда яни бир қизиқарли фактни келтириб ўтмоқчимиз. Сўнгги 50 йил ичида бу клублар ўртасида трансфер алоқалари ўрнатилмаган ва бундан буёғига ҳам ўрнатилмаса, керак.
Бундан бир неча йил илгари «Манчестер Юнайтед» сафида тўп сурган аргентиналик Габриэль Хайнцега «Ливерпул» томонидан қизиқиш билдирилганда, «қизил иблислар» спорт директори: “«Ливерпул»га сотадиган футболчимиз йўқ” қабилида жавоб берган ва бу икки клуб ўртасидаги трансфер алоқаларига узоқ муддатли нуқтани қўйган эди. Ҳозирда ингилиз мухлисларининг бирортаси ушбу клублар ўзаро трансфер қилишларини ҳаёлига ҳам келтира олмайди.
Клуб афсоналариниг фикри
Стивен Жеррард
Мени «Манчестер Юнайтед»ни ёмон кўришга ёшлигимдан ўргатишган. Ўйиндан сўнг, футболка алмаштиришни хуш кўрсамда, менинг колекциямда бирорта «Юнайтед»нинг либоси мавжуд эмас.
Ушбу тўқнашувларда энг кўп иштирок этган Райн Гиггз ҳам «Ливеруль»нинг манзилига тош отиб ўтишни унутмаган:
“Очиғи «Ливерпуль»нинг шонли тарихини ҳурмат қилган ҳолда шуни айтишим мумкинки, мен ҳеч қачон «Ливерпуль» устидан қозонилган ғалабанинг таъми бошқа ғалабаларда тотиб кўрмаганман. Ер юзида ҳеч қайси клуб биздан енгилганида «Ливерпуль» сингари жахл отига минмаслигини яхши биламиз. Уларнинг асабийлашишлар ўйин давомида доиммо бизга қўл келади.”
Жимми Карагер
Мен ЕЧЛ баҳсларида ҳам «Манчестер Юнайтед»га қарши тўп сурувчи исталган жамоанинг мухлисига айланаман. Ушбу клубнинг ҳар бир мағлубияти «Ливерпуль» мухлисларини ҳурсанд қилади. Биласизми, биз учун энг муҳими нима? Доим «Манчестер Юнайтед»дан юқорида туриш!
Пол Скоулс
Ушбу баҳс сўнгги пайт ўзининг асл моҳиятини йўқотиб қўйди. Бундан 10 йил илгари «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги ўйинлари қизил карточкаларсиз ўтмас эди. Энг қувонарлиси шундаки, АПЛдаги ғолиблик сони бўйича «Ливерпуль»дан олдиндамиз. Шу факторнинг ўзиёқ қайси клуб кучлироқ эканлигини кўрсатиб турибди.