Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Ла лига. «Атлетико» очко йўқотди, «Барселона» 5та гол урди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 11-тур ўйинлари старт берилди.

Тур доирасида «Атлетико» сафарда «Алавес» клуби меҳмони бўлиб, дуранг билан кифояланди. Мадридликлар 70-дақиқада Мората томонидан урилган гол эвазига ҳисобни очишган эди. Ўйин тугашига 7 дақиқа қолганида Лукас Перес қолганида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

«Барселона» эса ўз уйида «Вальядолид»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Учрашувнинг 2-дақиқасида Месси жарима зарбасини амалга оширди. Лангле эса рекошет орқали ўзига келган тўпни 10 метрлардан дарвозага жойлаб қўйди. 15-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди.

Шундан сўнг Мессининг юлдузли онлари бошланди. Каталонияликлар томонидан урилган 4та голнинг барчасида аргентиналик иштирок этди. Дастлаб Видалга ажойиб узатма берган бўлса, орадан кўп ўтмас Лионель жарима зарбасидан сўнг тўпни "тўққизлик"ка "михлади".

Иккинчи бўлимда Ракитичнинг пасидан кейин "Барса" сардори яккама-якка вазиятга чиқди ва ундан самарали фойдаланди. Орадан 2 дақиқа ўтиб у Суарес дарвозабон билан рандевуга чиқарди. Луис имкониятни қўлдан чиқармади — 5:1.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 22тага етказиб, 1-ўринга кўтарилди. "Атлетико" эса 20 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Испания чемпионати, 11-тур
Алавес – Атлетико 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 70 Мората, 1:1 – 83 Лукас Перес.
Алавес – Пачеко, Магальян, Лагуардиа, Агиррегабириа, Дуарте, Вакасо (Берк, 75), Алеиш Видаль, Ману Гарсия, Риоха (Пере Понс, 68), Лукас Перес, Хоселу (Пина, 88).
Атлетико – Облак, Эрмосо, Лоди, Арьяс, Фелипе, Льоренте (Томас, 46), Эррера (Мората, 60), Сауль, Лемар, Корреа, Диего Коста (Коке, 70).
Огоҳлантиришлар: Льоренте (16), Вакасо (29), Лагуардиа (61), Фелипе (75), Ману Гарсия (89), Эрмосо (89).
 
Барселона – Вальядолид 5:1 (3:1, 2:0)
Голлар: 1:0 – 2 Лангле, 1:1 – 15 Оливас, 2:1 – 29 Видаль, 3:1 – 34 Месси, 4:1 – 75 Месси, 5:1 – 77 Суарес.
Барселона – тер Стеген, Лангле, Семеду, Альба (Серджи Роберто, 78), Пике, Бускетс, де Йонг (Ракитич, 60), Видаль, Фати (Гризманн, 63), Суарес, Месси.
Вальядолид – Масип, Оливас, Порро, Начо Мартинес (Салису, 32), Хоакин Фернандес, Мичел, Ануар (Эрвиас, 53), Вальдо Рубио, Барба, Гвардиола, Плано (Унал, 66).
Огоҳлантиришлар: Хоакин Фернандес (45), Гвардиола (68), Мичел (79).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:03, 30.10.2019.
Ўқилди: 7570 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.