Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Токио Олимпиадасига тайёргарлик масалаларига бағишланган матбуот-анжумани ўтказилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жорий йилнинг 4 сенятбрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселекторда 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш, аҳоли орасида оммавий спорт ва жисмоний тарбияни янада ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар белгилаб берилган эди. Бугун Ўзбекистон Респубиликаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида мазкур йўналишлар бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан матбуот-анжумани ташкил этилди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Миллий олимпия қўмитаси президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов ва соҳа мутахассислари ўтган давр мобайнида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисобот беришди ва журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Сал кам 2 ой давомида соҳада жуда катта кўламдаги ишлар амалга оширилди. Айниқса, таълим соҳасида олий ўқув-юртларида спортга ихтисослашган факультетларда янада кўпроқ ўрин ажратиш, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори бўлган спортчиларни ўқишга имтиёзли қабул қилиш дастури бўйича ижобий натижалар бўлмоқда. Яқинлашиб келаётган Токио Олимпиадасига жиддий тайёргарлик кўриш ва унга имкон қадар кўпроқ йўлланма олиш масаласи ҳам олдимизда турган энг асосий вазифалардан бири. Бунинг учун ҳар бир спорт турига уни яхши тушунадиган мутахассисларни тайёргарликка масъул қилиб қўйдик”, – деди Ойбек Касимов.

Спортчиларимизнинг машғулот давомида бамайлиҳотир шуғулланишларини таъминлаш бизнинг асосий мақсадларимиздан бири. Шу боис ҳам МОҚ қошида тузилган қатор ишчи гуруҳлар Олимпия ўйинлари лицензияси учун курашаётган спортчиларимизнинг оила-аъзоларидан хабар олишмоқда, уларнинг машғулотларда қайд этаётган натижасини мунтазам назорат қилиб бормоқда. Замонавий спортда допинг масаласи ҳам анча жиддий эътибор талаб қилади. Бу борада атлетларимизнинг овқатланиш рациони ва уларга берилаётган витаминлар ҳам халқаро антидопинг агентлиги фойдаланишга рухсат берган рўйхат асосида тузиб чиқилган”, – деди Назиржон Худойқулов.

Тадбир давомида каноэда эшкак эшиш бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчиларимиз Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова, шунингдек, яқинда Екатеринбургда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган Баҳодир Жалолов, Шаҳобиддин Зоиров, Миразиз Мирзаҳалилов каби вакилларимиз ҳам иштирок этиб, келаси йилги Олимпиада учун ўз олдига қўйган вазифалари ҳақида гапириб беришди. Қолаверса, юртимиздаги ҳар бир вилоятни маълум спорт турларига ихтисослаштириш, Токио Олимпиадасига мўлжалланаётган лицензиялар сони бўйича кўтарилган мавзу ҳам ОАВ вакилларининг эътиборида бўлди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:23, 01.11.2019.
Ўқилди: 1719 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.