«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Ливерпуль» деч келган ўта зич тақвим ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. Испаниялик мутахассис мерсисайдликлар устози Юрген Клоппни қўллаб-қувватлади.
«Мен Юргеннинг сўзларига тўла қўшиламан. Бизга камроқ учрашувлар, камроқ мусобақалар, тикланиш учун эса кўпроқ вақт керак. Қишда биз 27 ва 29 декабрь кунлари ўйнаймиз.
Ушбу масала мунозараларга сабаб бўлади. УЕФА йиғилишларида бу ҳамиша муҳокама қилинади. Юрген бундай баёнот берар экан, мен у билан биргаман», – деди Гвардиола.