Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Чемпион бу сафар рейтинг жангида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Профессионал бокснинг ўта енгил (-50,80 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Олимжон Назаров (20-5, 11 КО) 3 ноябрь куни навбатдаги рейтинг жангини ўтказди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Шу куни Назаров Вьетнамнинг Ҳошимин шаҳрида ташкиллаштирилган бокс оқшомида таиландлик Чаиват Буадкратокка (32-2, 20 КО) қарши рингга чиқди. Шу вақтга қадар фақат бир мартагина мағлубият аламини тотиб кўрган Буадкраток бу сафар ўзбекистонлик боксчига имкониятни бой берди. Жанг тўлиқ 8 раунд давом этди ва очколар бўйича Олимжон Назаров ғалабани қўлга киритган.

Маълумот учун, Олимжон Назаров ўта енгил вазн тоифасининг шарқий минтақа чемпионлик камари WBO Oriental чемпионлик камари соҳиби саналади. У мазкур чемпионлиги эвазига WBO йўналиши рейтингида ТОП-15таликка киришга муваффақ бўлган.

P.S. Қоидага мувофиқ, расмий йўналишларнинг биринчи даражали минтақавий чемпионлик камарлари ва унинг ҳимоя жанглари камида 10 раунд, ёки 12 раунддан иборат бўлиши лозим. Олимжон Назаров кеча бўлиб ўтган жангда 8 раундлик рейтинг жангида иштирок этди. Баъзи оммавий ахборот воситаларида бу ҳолат нотўғри талқин қилинган ва унинг чемпионлик камари учун рингга чиққани маълум қилинган. Аммо бу профессионал бокс қоидалари бўйича нотўғри маълумот саналади.

Манба: gosport.uz
Киритилди: 08:05, 05.11.2019.
Ўқилди: 3914 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.