Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

IBF рейтинги янгиланди. Ўзбекистонлик боксчилар нечанчи ўринда?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг октябрь ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Эълон қилинган янги рейтингда ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) ўз вазнида расман биринчи рақамли даъвогар номини сақлаб қолди. Эслатиб ўтамиз, у 30 март куни япониялик Кеита Обарани (21-4-1, 19 КО) очколар ҳисобига мағлубиятга учратган ва бунинг эвазига март ойи учун рейтингда пешқадамга айланганди. Абдуқаҳҳоров айни вақтда WBC рейтингида бешинчи, WBO рейтингида эса 11-ўринни эгаллаб турибди.

Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) мазкур йўналиш рейтингида сентябрь ойида бўлгани 6-ўриндан жой олди. Супер енгил вазн тоифасининг яна бир вакили Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) ҳам ўтган ойдаги каби 15-ўринда қайд қилинди. Шоҳжаҳон Эргашев айни вақтда WBA рейтингида олтинчи, WBO рейтингида ўн биринчи, WBC рейтингда эса 28 ўринда бормоқда. Ўз навбатида Шаҳрам Ғиёсов WBA рейтингида еттинчи, WBC рейтингида эса 22-ўринга жойлашиб олган

IBF рейтингидан ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олишмаган.

Манба: gosport.uz
Киритилди: 09:56, 13.11.2019.
Ўқилди: 3004 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.