Камтар, меҳнаткаш, ўзига талабчан – бу хислатлар «Реал» футболчиси Эден Азарда мужассам. Унинг қуйидаги фикрлари ҳам характери борасида хулоса чиқаришимизга имкон беради.
***
Жозе Моуриньо «Челси» бош мураббийи лавозимидан четлатилганда, мен унга телефон орқали хабар юбордим. Мен ундан камчиликларни айта олмаганим учун кечирим сўрадим – бу ҳам ўша даврда ёмон ўйнай бошлашимизнинг сабабларидан бири эди».
***
«Аниқ айтиш қийин, лекин икки ёки уч ёшлигимдан бери доимо тўп билан ўйнаб келаман. Мен футболга ошиқ эдим, бу ҳақиқат. Отам яхши футболчи эди. Бир куни онам ажойиб бир воқеани айтиб берди: биз туғруқхонадан чиқиб, тўғри стадионга борган эканмиз, чунки ўша куни дадамнинг муҳим ўйини бор экан».
***
«Мен Патрик Клюйверт билан бирга қандай машқ қилганимизни эслайман. Менга унинг руҳияти жуда ёқади. Биз спорт залида шуғулланардик, у диққат-эътиборини машғулотларга қаратган, мен эса уни томоша қилиб турибман. Шунда Патрик менинг ёнимга келиб: «Эден! Сен ҳам шундай қилишинг мумкин!” деди. Клюйверт қаттиққўл йигит ва кучли футболчи эди. Хусусан, унинг шарофати билан футбол шунчаки ўйин эмаслигини англадим: агар бирон нарсага эришмоқчи бўлсангиз, ўз устингизда ҳар куни ишлашингиз ва ўз маҳоратингизни оширишингиз керак".
***
“Мен инстинктларга таяниб ўйнайман. Кейинги дақиқада нима қилишим кераклиги ҳақида ўйламайман. Агар майдонда импровизация қилиш имкониятига эга бўлсам, у ҳолда ўз инстинктларимга тўла таслим бўламан. Импровизация – бу менинг ҳамма нарсам”.
***
"Замонавий футбол ҳақида кўплаб фильмлар ва дастурлар суратга олинди, интернетда кўплаб видеоларни топишингиз мумкин. Аммо ёшлигимда Роналдиньо, Робиньо ва бошқа техникаси кучли футболчиларнинг ўйинларини томоша қилардим. Улар менда жуда катта таассурот қолдиришди: бу ўйинчилар ҳеч қачон ҳийла ишлатишдан қўрқишмайди"
***
"Агар рақиблар мени шафқатсиз тазйиқ билан тўхтатмоқчи бўлсалар, мени гўё хоч каби кесиб ташлашса, жанг усулларини ишлатмоқчи бўлсалар ҳам – муаммо йўқ. Мен ҳаммасини кўтараман!”
***
"Мен тўп билан ўйнашим биланоқ доимо бир хил вазифани бажараман: ижодкор бўлишим ва бирор нарса яратишим керак".
***
"Агар мен бошқа босқичга ўтиб, янги чўққиларни забт этишни истасам, албатта, бундан ҳам кўпроқ ғалаба қозонишим керак!"
***
"Мен футболни жуда яхши кўраман. Мураббий мени қайси позицияга қўйишни ўйлаши шарт эмас: чап қанотда, ўнгда ёки ҳатто марказий ҳужумда. Ўз клубимга осонгина ёрдам бера оламан. Бу менинг ишим!”
***
"Болалигимизда укам Торган билан ҳовлида тўп тепардик ва бир кун клубда ёки ҳаттоки терма жамоада ўйнашни орзу қилардик. Мана, ҳаммаси муваффақиятли бўлди".
***
"Менга дам олиш керакми? Йўқ, мунтазам ўйнашни яхши кўраман, паузалар керак эмас. Менга футбол ёқади, майдонда бўлишни ва вазифаларни ҳал қилишни яхши кўраман. Албатта, организм дам олиши лозим бўлган пайтлар ҳам бўлади: бу ҳолда мураббийнинг мени захирада қолдириш ҳақидаги қарорига хотиржам муносабат билдираман, чунки мен кейинги учрашувга тайёр бўлишим керак».
***
"Ҳаётимдаги биринчи профессионал шартномамни имзолаган кун эсимда борми? Ҳа, жуда аниқ! Ўша пайтда мен шартномани имзолаганимда хонада онам ва отам, шунингдек, футбол академиясининг директори ҳам бор эди. Ўйлайманки, улар мен билан фахрланишди. Мен биринчи гуруҳдан машғулотларни эрта бошладим, 15 ёшда эдим. Дебютимни эса ўн олти ёшимда ўтказдим".
***
"Мен учун мартаба ва эътиқод жуда муҳимдир. Асосийси, жамоангиз учун фойдали бўлиш, мавсум сўнгида рамзий терма жамоаларга кириш эса иккинчи даражали.
***
"Менинг вазифам – гол уриш ва шерикларимга ёрдам бериш. Аммо бир вақтнинг ўзида ҳимояга қайтишим керак – муаммо йўқ. Мен жуда ёшман ва бақувватман, шунинг учун узоқ масофаларни муаммосиз босиб ўтишим мумкин».
***
«Иқтидорни пулга сотиб ололмайсиз. Агар у ўзингизда бўлмаса, яхшиси, бошқа ишни танланг».