Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони Одил Рами “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Саудия чемпионати Франция 1-лигасидан кучлироқ эканлиги ҳақидаги шов-шувли баёнотига изоҳ берди.
"У бемаъни гапларни гапиряпти. Саудия Арабистонидаги ҳимоячиларнинг суратларини кўрсатишимни хоҳлайсизми? Унинг ақлдан озган карьераси борлиги унинг ҳамма айтганлари ҳақиқат дегани эмас. Менимча, бу реклама учун қилинган найранг.
"Монако", "Лилль" ёки "Марсел"га қарши ўйнашга ҳаракат қилинг. Кичик жамоангизни "Брест"га қарши ўйинга олиб боринг. Франция Бразилия билан бирга дунёдаги энг катта футбол фабрикаси. Роналдуни Лига 1 ҳимоячиларига қарши қўйинг ва улар Криштиануни "ейишади".
Биласизми, мен Криштианунинг мухлисиман, лекин у нотўғри гапирди. У Саудия лигаси француздан яхшироқ эканини айтганида, кўпчилик унга қулоқ солади", - деди Рами.