Кириш Регистрация

"Барселона"нинг Хулиан Альварес борасидаги музокаралари боши берк кўчага кириб қолди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Хулиан Альварес трансфери бўйича музокараларда олдинга силжий олмаяпти.

Аввалроқ Каталония клуби "Атлетико" ҳужумчиси учун тахминан 100 миллион евро таклиф қилгани, бироқ мадридликлар футболчини қўйиб юборишдан бош тортгани ҳақида хабар берилган эди.

Cadena SER журналисти Педро Фульянанинг маълум қилишича, музокаралар жараёни боши берк кўчага кириб қолган. "Атлетико" аргентиналик футболчини қўйиб юбормоқчи эмас, чунки у клубнинг кейинги мавсум учун режаларида муҳим ўрин тутади.

Қайд этилишича, трансфер учун "ягона реал вариант" бу "Арсенал"га ўтиш ҳисобланади, бироқ футболчининг ўзи бу вариантни кўриб чиқмаяпти. У агар "Атлетико"дан кетадиган бўлса, фақат "Барселона"га қўшилишни афзал кўради, аммо трансферни тезлаштириш учун клубга босим ўтказмоқчи эмас.

Ла Лиганинг якунланган мавсумида Хулиан 29 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:32, 05.06.2026.
Ўқилди: 717 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик