Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Мбаппе Месси ва Роналду ўртасидаги фарқ ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Ал-Наср» форварди Криштиану Роналду ва «Интер Майами» аъзоси Лионель Мессининг ўйин услублари ўртасидаги фарқ ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Франциялик футболчи 2021–2023 йиллар оралиғида «ПСЖ» сафида жаҳон чемпиони Месси билан бир жамоада тўп тепган.

— Месси ёки Роналду? Мен ҳар иккиси билан ҳам боғлиқ тажрибага эгаман. Аниқроғи, Месси билан бир жамоада ўйнадим, Роналдуга қарши эса майдонга тушдим. Криштиану менинг кумирим.

Иккаласига қарши ўйнаб, улар ҳақиқатан ҳам жуда турлича футболчилар эканини англадим. Улар ўртасидаги рақобат жуда қизиқ эди, чунки деярли ҳамма жиҳатдан бир-бирига тескари. Бири ўнг оёқли, бири чап оёқли, бири баланд бўйли, бири пастроқ. Месси кўпроқ нафис ҳаракат қилади, Роналду эса портловчи тезликка эга. Мессида ўйинни кўриш ва плеймейкерлик қобилияти кучли.

«Бири меҳнат маҳсули, иккинчиси эса туғма истеъдод» деган гапга қўшиламанми? Йўқ. Бу футбол ўйнамайдиган одамнинг фикри. Мен доим шуни айтаман: «Йўқ, бу футбол ўйнамайдиган инсоннинг қараши!»

Агар кимдир менга Роналдуда истеъдод йўқ ёки Месси меҳнаткаш эмас деса, демак у ҳаётида бирор марта бутса кийиб машғулот ўтказмаган. Ҳар куни машғулот қилган футболчи бундай фикрда бўлиши мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмайман, — деди Мбаппе Sorare'нинг YouTube каналига берган интервьюсида.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:27, 05.06.2026.
Ўқилди: 9809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик