Ҳозир Виржил Ван Дейк ёшлигида нимжонгина бола бўлган деса, ҳеч ким ишонмаслиги аниқ. Дарҳақиқат, e ҳеч қачон футбол жамоаларида алоҳида итқидор сифатида қайд этилмаган ва кўримсизгина бола эди. Ёш Виржилда иқтидор ҳам пул ҳам йўқ эди. Унинг атрофидаги барча пул топишнинг йўлларини қидиришни маслаҳат берар, ўспириннинг футбол оламидаги ютуқларга кўзи етмаслигини ҳар куни такрорлашдан чарчашмас эди. Шунга қарамай, унинг болаликдаги орзуси ва меҳнаткашлиги барчасини енгиб ўтишига ишонч бағишлашда давом этди...
Ҳақиқатдан ҳам Виржилга пул керак эди. У тўп сурган жамоалар унга маош бермас, Виржил уйи ёнидаги ошхонада машғулотлардан сўнг, соатига 3 евро эвазига идиш товоқларни ювар эди. У ўз ишини қунт билан бажарар, ошхона эгаси унга футболни ташлашни маслаҳат беришда давом этаверар эди. Машғулотлардан шошиб чиққан қаҳрамонимиз ўз велосипедида шаҳарнинг нариги бурчаги сари интилади. Улгуриш керак. Қанча эрта борса, шунча кўпроқ ишлаб олиш имкони мавжуд бўлади. Ўз-ўзидан савол туғилади. Унинг ота-онаси қаерга қараган? Афсуски, Виржилнинг болалиги қувноқ хотирларга бой эмас. Эътибор бериб қарасангиз, Ван Дейк «Ливерпуль» жамоасидаги либосида ўз фамилиясини эмас, исмини ёзиб қўйган.
Гап шундаки, футболчи отасидан қаттиқ хафа бўлган. Виржилнинг онаси келиб чиқиши Суринамлик бўлган бўлса, Виржилнинг дадаси Голландиянинг Бреда шахарчасида. Оила турмуш қуради ва фарзандлар сони 3 тага етгач, ота-онаси ажрашишади. Бу воқеядан сўнг, Виржил ўзини футбол тўгарагига етаклаб олиб борган отасидан воз кечади. Аввалига футболчи жуда қийналади, кейин барчаси ўз изига тушиб кетади.
Маълумотларга қараганда Виржилнинг отаси футболчининг машхурлиги ёки бойлиги билан сира иши йўқ экан. У доиммо интервьюлардан қочиб юрар, шунчаки оғлининг ютуқлари билан фахрланиб юрувчи инсон сифатида доиммо четда! Виржилнинг Голландиядаги устозларининг айтишича, футболчи айнан отасининг ҳаракатлари эвазига етук футболчи бўлиб етишган. Аввалига «Виллем 2» тезлиги пас ва кичик жуссали футболчини жамога қабул қилишдан бош торатади. Орадан бир йил ўтиб Виржилнинг бўйи 20 сантиметрга ўсади ва клуб мураббийлари унга яна бир имкон беради. Тўғри, клуб уни ўзида сақлаб қолади бироқ, асосий таркибдаги жой борасида муаммолар пайдо бўла бошлайди. Кўп ўтмай «Гронинген» клубига ўтиб кетган қаҳрамонимиз бир мавсумдаёқ асосий жамоага қўшилиб олади. Эндиликда у яҳшигина маош олар, лекин оддийгина бўйдор ҳимоячилардан фарқ қилмас эди.
Кейин унинг хаётида оғир кунлар бошланди. Футболчи бирин кетин жароҳлик столига ётишни бошлади. Аввалига кўручак, кейин инфекция билан узоқ вақт курашишга мажбур бўлди. Иш шу даражага етиб бордики, қаҳрамонимиз васиятнома ёзишга қарор қилади. Унга кўра футболчининг ҳисоб рақамидаги 50 минг еврога яқин пул унинг турмуш ўртоғига эмас, онасига бориб тегиши мўлжалланади. Барча қийинчиликларни енгиб ўтган ҳимоячига «Гронинген» ишонишни истамайди ва уни 3 миллион евро эвазига «Селтик» клубига сотиб юборади. Шу жойда футболчининг кариерасида пасайиш кузтилиши, Виржилнинг ўзида катта орзулар қолмаслиги керак эди, бироқ ҳаммаси ўзгача кўриниш олди. Кучли парҳез орқали соғлиғини тиклаб олган Виржил майдонда мукаммал ўйин кўрсатишни бошлади. Унинг жисмоний имкониятлари яхшилангани сари майдондаги фойдали ҳаракатларнинг сони ортиб борди. Кўп ўтмай АПЛга келган қаҳрамонимиз дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси мақомида «Ливерпуль» сафига бориб қўшилади.
Голландиянинг академиялари иқтидорларни кашф этиш бўйича ҳар қанча кучли бўлишмасин, улар Виржилни пайқашмагани ғалати холат. Бундан бир неча йиллар илгари, велосипедда идиш товоқ ювиш учун шошиб кетаётган болакайнинг ҳозир барча танийди. «Олтин тўп» воқеясидан сўнг, унга бўлган қизиш кескин ошиб кетди. Тўғри у ғолиб чиқмади, лекин Роналду ва Месси даврида ҳимоячи бўла туриб охиргача кураш олиб боришга муваффақ бўлди. Шунинг ўзи уни нақадар катта ютуққа эришганининг исботи.