Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимизга оид энг сўнгги янгиликлар билан таништириб ўтишда давом этамиз.

«Тоттенҳем» «Вест Ҳем» футболчисига қизиқб қолди

«Болғачилар» ҳимоячиси Исса Диоп Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби қизиқиш доирасига тушиб қолди. Катта эҳтимол билан тез орада клублар ўртасида музокара бошланиши кутилмоқда.

«Скй Спорт» нашри берган хабарларга қараганда, «Шпорлар» франциялик ҳимойчини қўлга киритишни истаса, 50 миллион евро тўлашларига тўғри келади.

«Вест Ҳем» қишки трансфер ойнаси чоғида ҳимоячи учун муносиб ўринбосар топса, трансфер январь ойида расман эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, Диопнинг клуб билан тузган шартномаси 2023-йилга қадар мўлжалланган.

«Бока» дарвозабони трендда!

«ТйC Спорт» нашри берган маълумотларга қараганда, Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби дарвозабони ўз фаолиятини Европанинг топ клубларидан бирида давом эттриши мумкин.
Манбанинг маълум қилишича, дарвозабоннинг ўйинларини «Ювентус», ПСЖ ва «Атлетико Мадрид» жамоалари скаутлари кузатиб бормоқда.

Дарвозабоннинг шартномадаги бадан пули 25 миллион еврони ташкил этсада, «Бока» ўз дарвозабонини 40 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Жиру учун харидорлар аниқ

Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси қишки трансфер ойнаси чоғида Лондонни тарк этишни режалаштирмоқда”-деб хабар бермоқда ТМW нашри.

Айни дамда ҳужумчининг ҳизматларига Италиянинг «Интер» ва Франциянинг «Бордо» клублари жиддий қизиқиб қолга. Франция клуби «Челси» ҳужумчининг маошини бир қисмини тўлашда давом этса, бир мавсумга ижарага олишни режалаштирмоқда. Агарда, «Челси» бунга рози бўлмаса, франциялик ҳужумчининг кейинг жамоаси «Интер» бўлади. Милан шаҳри жамоаси футболчига кичикроқ маошдаги 2 йиллик шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Агарда, Жиру кичикроқ маош эвазига ҳам «Интер»да тўп суришни истаса, ушбу трансфер янвай ойининг биринчи ҳафтасидаёқ амалга ошиши аниқ.

«Реал Мадрид» Погбани қишда харид қилмайди

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячис Пол Погбанинг Мадрид жамоасига ўтиши катта савол остида қолмоқда.

Футболчининг агенти Мино Райоланинг хабар беришича, «қироллик клуби» Валверденинг ўйинидан кўнгли тўқ ва тез орада «Реал Сосиедат»да ижара асосида тўп сураётган Мартин Эдогорни ҳам ортга қайтармоқчи. Шу сабабли, жамоа ярим ҳимоя чизиғИ учун футболчи сотиб олишга хожат йўқ деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пол Погба ва клуб ўртасидаги шартнома 2021-йилга қадар мўлжалланган бўлиб, «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячини 100 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

«Барселона» ўз футболчиларни сотишни бошлади

«Мундо Депортиво» нашри берган маълумотларга қараганда, «Барселона» жамоаси ўз футболчиларининг бир йўла учтасини сотувга қўйишни режалаштирмоқда.

Клуб спорт директори Эрик Абидалнинг сўзларига таяндиган бўлсак, қишда жамоани Тодибо, ва Нелсон Самедулар тарк этиши аниқ бўлиб улгурган. Айни дамда ушбу ҳимоячилардан жамоанинг кўнгли тўлмаяпти.

«Мундо Депортиво» нашрининг берган маълумотларига таянадиган бўлсак, Самеду Португалия грандаларидан бирига ўтса, Тодибо «Милан» Италияга йўл олиши кутилмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:49, 21.12.2019.
Ўқилди: 8153 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.