Чемпион бўлишдан кўра уни сақлаб қолиш қийинроқ деган иқтибос қанчалар тўғри эканлигини замонавий футбол исборлаб келмоқда. Ёшлигимизда доиммо олтин медуллар учун кураш олиб борган жамоаларнинг аксарияти ҳозирги кунда ўз имиждини тушириб юборганидан хабарингиз бор. Бугун кўз ўнгимизда грандлар қаторидан тушиб қолаётган собиқ супер жамоалар ҳақида қисқача сўз юритамиз.
“Манчестер Юнайтед”
1986-йилда жамоа тепасига келган Алекс Фергуссоннинг келажакда нималарни амалга оширишини ҳеч ким тасаввур ҳам қилмаган бўлса, ажаб эмас. Чорак асрдан ортиқ вақт мобайнида жамоани бошқарган мураббий даврида клуб ўз тарихидаги энг зўр мавсумларни ўтказди. АПЛ ғолиблиги бўйича азали й рақиблари “Ливерпуль”ни сезиларли фарқ билан ортда қолдирган “Қизил иблислар” Фергуссон қўл остида 13 бор чемпионликни тантана қилишди. Шунингдек икки бор ЕЧЛда ҳам ғалаба қознишга муваффақ бўлгани эътиборга молик. Бундан ташқари, клублар ўртасидаги ЖЧ ва ички биринчиликдаги 9 та кубокларни қўшиб ҳисобласак, жамоанинг олтин даври ортда қолгани дарров сезилиб қолади. Клуб мухлислари ўзларини қолган жамоа ишқибозларидан баландроқ тутишар, барча юлдузлар учун “Манчестер Юнайтед”да тўп суриш чинакам шараф эди. “Орзулар театри” атамаси ҳам клубнинг шонли тарихидан эсдалик десак, адашмаган бўламиз. Барча нарсанинг охири бўлганидек шотландиялик мураббий 2013-йилда жамоа постини топширди. Афсуски, клубни Фергуссон билан биргаликда улкан ғалабалар ҳам тарк этди…
Қисқа муддат ичидан раҳбарият фергуссоннинг ўрнини 5 та мураббий билан тўлдиришга уруниб кўрди. Девид Мойес, Райн Гиггз, Луи Ван Гал, Жозе Моуриньо сингари мураббийлар жамоани аввалги даражасига олиб чиқа олмаган бўлса, Сулшер бу ишни уддалай олмасликда давом этмоқда. Тўғри, қайсидир маънода норвегиялик мураббий жамоанинг ички муҳитини яхшилади, футболчилар билан контакт ўрнатди, бироқ натижалар ҳали ҳам яхшиланганича йўқ. Чемпионлик уёқда турсин, кучи тўртликка кириш ҳам айни дамда “қизил иблислар” учун чинакам муаммога айланиб бўлди.
Милан
Янги асрнинг илк йилларида тўхтатиб бўлмас кучга айланган “Милан” ҳақида узоқ гапириш мумкин. Таркибида: Малдини, Шевченко, Кака, Неста, Гаттузо, Пирло, Дида сингари супер юлдузларни жамлаган жамоа 2001-2009 йиллар оралиғида шу қадар кучли футбол намойиш этдики, айни дамда ўша соянинг остида чиқиб кета олмаяпти. Бунга ишониш қийин, бироқ бундан 15 йил илгари “Милан” ички биринчиликда ҳам ЕЧЛда ҳам фақат чемпионлик учун кураш олиб борувчи жамоа эди. Янги асрнинг илк ўн йиллигида жамоа икки бор ЕЧЛда ғолиб чиққан бўлса, 3 бор “А серия”да тенгсиз бўлишни уддалагани сўзимизга исбот бўла олади. Афсуски, клуб сўнгги йилларда ЕЧЛда иштирок этиш учун йўлланма берувчи ўринларни ҳам эгаллай олмаяпти. Жамоа мухлисалари эса ўз суюкли жамоасининг сўниб боришини томоша қилишда давом этишмоқда.
“Арсенал”
Лондонликларнинг АПЛ пойгасида эгаллаб турган ўрни кўплаб мухлислар учун эриш туюлиши мумкин, бироқ бу тасодиф эмас. Тажрибали Арсен Венгер томонидан яратилган жанговар “Арсенал”дан асар ҳам қолгани йўқ. Бундан 15 йил илгари Буюк “Манчестер Юнайтед”га чинакам кураш таклиф этадиган ва ўрни келганда ғолиб чиқа оладиган даражада қудратга эга клуб айни дамда муаммолар гирдобига тушиб қолди. Унай Эмири Венгернинг ишини давом эттира олмагани етмаганидек, ўзидан уюшмаган ва тактик нўноқ жамоани қолдирди. Шимолий лондонликлар 2003/04 йилги мавсумда АПЛ учрашувларининг бирортасида мағлуб бўлмасдан чемпионликни қўлга киритиган эди. Эндиликда мусобақани кучли олтиликда тугатиш ҳам катта сўроқ остида турибди. Айни дамда авлодлар алмашинувини бошдан кечираётган “кононирлар”нинг қачон ўз даражасига чиқиши номалум. Барчанинг умиди Артетадан. Мураббийни ҳурмат қилган холда шуни айтиш жоизки, барчасини ўз ўрнига қойиш учун испаниялик мутахассисдан жуда катта маҳорат талаб этиади. Тажрибасиз мураббий бу вазифани қисқа фурсатда уддалашига ишониш мушкул.
“Валенсия”
20 аср бошида футболга чақилмас ёнғоқ атамасини ўзи билан олиб киртган Эктор Купернинг “Валенсияс”и бўлади десак, адашамган бўламиз. Ўз даври учун ўта замонавий футбол намойиш этган жамоа икки бор ЕЧЛнинг финалига қадар етиб боришни уддалагани кўпчиликнинг ёдидан ҳам кўтарилиб кетган бўлса, ажаб эмас. Купер даврида клуб Испанияда 3-кучга айланган бўлса, Рафа Бенитез қўл остида бир эмас, икки бор Испания чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Маҳалий мураббий 2004-йилда жамоа билан УEФА кубогида ҳам зафар қучишни уддалади ва “Ливерпуль”дан тушган таклиф сабабли “Валенсия”ни тарк этди. Бенитесдан сўнг клуб бюджети катталашган бўлсада, бирор маротаба чемпионлик учун курашгани йўқ. Кўп ўтмай, “Атлетико Мадрид” ва “Севилья” жамоалари “Валенсия”ни ЕЧЛдаги иштирокидан ҳам маҳрум қилишни бошлади.
“Лион”
Айни дамда Франция чемпионати деганда барчанинг кўз олдига ПСЖ келиши аниқ. Парижликлар ички биринчиликда тинимсиз ғалаба қозонишда давом этишмоқда. Шундай бўлсада, “Лига 1” мусобақасида 2001-2008-йиллар оралиғида ким чемпион бўлганини унутмаслик лозим. Сўз “Лион” жамоаси ҳақида бораётганини дарров пайқаган бўлсангиз ажаб эмас. Бундан 15 йил илгари Францияда бирорта жамоа “Лион”га қаршилик кўрсата олмас, чемпионлик мавсум бошидаёқ кимга насиб этиши аниқ бўлиб улгурган эди. Асосан маҳалий иқтидорлардан ташкил топувчи “Лион”нинг ЕЧЛдаги ишлари ҳам чакки эмас эди. Жамоа ўз иштирок этган гурҳда ҳеч қачон қолиб кетмас, мусобақани камида чорак финалда якунлашга ўрганиб ҳам қолган эдик. Ўзининг энг сўнгги омадли мавсумида эса (2009/10), “Реал Мадрид”ни енгиб жамоа мусобақанинг ярим финалига қадар етиб боришни уддалаганини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Бу мавсумда жамоа ЕЧЛнинг гуруҳ баҳсларини омадли якунлаган бўлсада, чемпионатда 8-ўринда бормоқда.Франция футболининг собиқ байроқдор жамоаси Плай-оффдаги рақиб “Ювентус” олдида шунчаки аутсайдерга айланиб қолаётганини жамоанинг содиқ мухлислари ҳам ич-ичидан сезиб турибди