Германия терма жамоаси ва Лондоннинг “Челси” клуби собиқ футболчиси Марко Марин фақатгина тиббий кўриклардан ўтиши қолди, холос.
Германиялик ярим ҳимоячи Марко Марин Саудия Арабистонининг “Ал-Ахли” аҳли клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клубнинг “Твиттер”даги расмий саҳифаси хабар бермоқда.
Марин Сербиянинг “Црвена Звезда” клубидан Осиёга йўл олишни маъқул кўрди. Хабарда айтилишича, “Ал-Ахли” ушбу трансфер учун 3 миллион евро сарф қилган.
Марко Марин фаолияти давомида “Боруссия” (М), “Вердер”, “Челси”, “Севилья”, “Фиорентина”, “Андерлехт”, “Трабзонспор”, “Олимпиакос” ва “Црвена Звезда” жамоаларида ўйнаган.













