Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

AFC U23. Ўзбекистон–Эрон: 1–1: билинмаяпти, сезилмаяпти, кўринмаяпти...

Баҳо:
+1 | -1

Ҳозиргина Таиландда бошланган мусобақада терма жамоамиз биринчи ўйинини ўтказди. Эрон ёшларига қарши.

Осиё чемпионати U23

C гуруҳи

1-тур
ЎЗБЕКИСТОН — ЭРОН 1:1

Голлар: Ислом Қобилов (40, пенальтидан) — Ризо Деҳқоний (57).

Таиланд. «Сонгхла» стадиони, 4 180 томошабин.

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Ҳусниддин Алиқулов, Ҳожиакбар Алижонов, Илҳом Алижонов, Абдулла Абдуллаев, Азизжон Ғаниев, Нурилла Тўхтасинов (Ойбек Бозоров, 67), Санжар Қодирқулов (Ислом Кенжабоев, 85), Жасур Яхшибоев, Бобур Абдухолиқов.
Эрон: Ҳабиб Фарабаси, Можтаба Назариан, Меҳди Меҳдикани, Аллаҳяр Сайядманеш, Ризо Шекари, Ризо Деҳқоний, Муҳаммад Моҳебби (Жаъфар Сулаймоний, 84), Али Шожаи (Меҳди Гаиди, 46), Матин Каримзадеҳ, Омид Нор Акфан, Ориф Агаси

Энди ўйин ҳақида. Ўйин яхши деб бўлмайди. Чунки рақиб олдида камчиликларимиз талайгина экани кўриниб қолди.

Бутун ўйин давомида чиройли комбинацион ҳужум кўрмадик, аниқроғи, хавфли зарба билан тугаган ҳужумни деярли кўрмадик.

Друлович шогирдлари мазкур ўйинга қадар бир қатор ўйинлар ўтказишди. Бундай ўйинлар, одатда, асосий ўйинга тайёрланиш вазифасини ўташи керак эди. Бунгача бўлган ўйинлар яхши кечганди, футболчиларимизда кўзга кўринарли хатти-ҳаракатларни амалга оширишганди. Ўйин сифати ёмон эмасди. Аммо бугун ана шу нарса билинмади.

Бугун менга бир жиҳат ёқмади – иккита вазиятда футболчиларимиз яққол вазиятда гол уриш учун зарба йўллаш ўрнига пенальти ишлашга уриниб, «артистларча» йиқилиш. Табиийки, бош ҳакам бундай алдовларга учмади. Жаноб Друлович, футболчиларга керакли вазиятда пенальти ишлашни эмас, керакли вазиятда зарба йўллаб гол уришни ўргатинг.

Менга ёқмаган иккинчи жиҳат – футболчиларимиз ўртасида боғлиқликнинг йўқлиги. Кўп ҳолларда бир футболчи узатган тўпни иккинчиси қабул қилишга қийналди ёки футболчининг ўзи ноаниқ узатмани амалга оширди. Жаноб Друлович, бу камчилик устида ҳам ишлашингиз керак.

Футболчиларда руҳий ҳолат, совуққонлик етишмаяпти. Шошиб қолишяпти, бизда яхшигина вазиятлар бўлди, аммо футболчиларимизнинг довдираши оқибатида вазиятларни кўкка совурдик, жаноб Друлович, ишланг. Футболчиларга қачон қандай қарор қабул қилиш кераклигини, совуққонликни ўргатинг. Чунки бу камчилик бир ёки икки марта эмас, кўп бора кўзга ташланди.

Ҳимоя жуда ёмон ўйин кўрсатди бугун. Эроннинг голи ҳимоямизга қўйилган «0» баҳо бўлди. Бир футболчи нималар қилганини кўрдингиз-а. Бу ҳимоямиз учун шармандали ҳолат,

Футболчиларнинг индивидуал маҳоратлари устида анча ишлаш керак. Тўпни тўхтатиш, узатма бериш, керакли қарор чиқара билиш, кучли, аниқ зарба йўллаш. Шу билан бирга, қачон алдаш кераг-у, қачон тўпни тепиб юбориш керак, қачон узатмани амалга ошириш лозимлигини ҳам ўргатиш лозим.

Шарҳловчи Мурод Ризаев айтганидек, бугун биз рақибнинг яққол вазиятларидан гол ура олмагани туфайли дурангга эришдик. Ваҳоланки, Эрон хатоларимиз учун бизни жазолаши мумкин эди.

Хулоса шу, жаноб Друлович, бугун майдонда бир нечта ўртоқлик ўйинида ўйнаб, расмий ўйинга тайёр бўлганларни кўрмадик. Ўйиндан олдин бир неча марта «Олимпиячиларимиз ўйинга тайёр», каби жумлаларни ўқидим, аммо кейин маълум бўлдики, биз тайёр эмасмиз. Ўйин ёмон эмас, аммо аниқлик, совуққонлик, ақлли фикрлаш каби жиҳатлар етишмаяпти. Ҳали ишингиз кўп, жаноб Друлович, кўп…

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:06, 09.01.2020.
Ўқилди: 11490 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.