Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Кейинги босқичга чиқдик, аммо, барибир, ўша гап

Баҳо:
+1 | -

Жанубий Кореяга қарши кечган иккинчи бўлимимиз биринчисига қараганда нисбатан яхшироқ кечди. Ҳартугул, футболчиларимиз фаолроқ ўтказишди.

Лекин биринчи бўлимда биз таъкидлаган камчиликлар иккинчи бўлимда ҳам тўлиқ бартараф этилгани йўқ. Мудрашдан уйғониб, у ёқ-бу ёққа ҳаракат қила бошлаганимиз рост, лекин ҳал қилишимиз керак бўлган муаммолар кўп.

Умумий ўйинни кўриб, менда шундай фикр уйғонди: футболчиларимизда ўзларига бўлган ишонч етишмади. Руҳий ҳолатда ҳамон муаммолар бор.

Иккинчи бўлимда ҳам кўзга ташланган камчилик – футболчилар ўртасида ўзаро боғлиқлик йўқлиги. Бугунги футболчилар негадир бир-бирларини тушуна олишмади.

Менга ёқмаган яна бир жиҳат: футболчиларнинг жисмоний ҳолати. Керак бўлмаган пайтда чарчаб қолишяпти, куч тўғри тақсимлай олиш борасида муаммолар бор.

Иккинчи бўлим охирларида, айниқса, иккинчи голни уришганидан кейин ёш болаларча ўйнай бошладик. Чарчаб қолишди йигитларимиз, тўпни бир-бирларига узата олишмади йигитларимиз, оддий ҳолатда тўпни қабул қила олишмади йигитларимиз. Ўйин охирида эса ютқазаётган жамоага ўхшамадик.

Хуллас, ҳозирги Олимпия терма жамоамизда ҳал қилиш зарур бўлган муаммолар:

1. Жисмоний ҳолат. Ё таркибдаги футболчиларни ўйинни тўлиқ ўтказа оладиган ҳолатга келтириш керак, ёки жисмоний ҳолати талабга жавоб берадиган футболчиларни таркибга жалб қилиш керак. Ёки жисмоний ҳолатни тўғри тақсимлай олайлик.

2. Руҳий ҳолат. Рақиб кучли эканлигини эшитиб, исмини ҳам унутиб қўядиган футболчиларга таркибда жой йўқ. Терма жамоа мураббийлар штабида футболчиларнинг руҳий ҳолатига жавобгар мутахассис бўлиши керак. Футболчиларнинг ўйиндаги руҳий ҳолати талабга жавоб бермадими, мураббий жавоб берсин. Агар футболчини руҳий жиҳатдан тарбиялаш имкони бўлмаса, жавобини бериш лозим.

3. Тактика. Учта ўйинда ҳам бир хил муаммолар кўзга ташланди. Бу шуни англатадики, камчиликлар устида ишланмаяпти. Ё Друлович тактик жиҳатдан муаммоларни ҳал қила олмаяпти, ёки таркибдаги футболчилар бунга ярамайди. Тамом. Ё Друловични, ёки таркибни ўзгартириш лозим.

4. Совуққонлик. Бу мураббийга ҳам, футболчиларга ҳам тегишли. Жанубий Кореяга қарши ўйинда иккинчи голни 70-дақиқада ўтказдик. Наҳотки шундан кейин ўзгартириш қилишнинг имкони бўлмаса? Ўйин тугаётган пайтда, ҳатто Роналду ёки Месси ҳам нимадир қилишга имкон тополмайдиган даражада кам вақт қолганида ўйинчи алмаштириш нимага керак? Биринчидан, вақт кам, иккинчидан ўзимизнинг вақтимизни ўзимиз йўқотамиз. Наҳотки Друлович майдонга янги тушадиган футболчига нимадир қилиш учун кўпроқ вақт кераклигини тушунмаса, айниқса, у футболчи Ўзбекистон термасида ўйнаётган бўлса…

Футболчилар борасида ҳам шу. Бизнинг футболчилар ҳамон керакли қарор чиқаришга янглишишяпти. Яхшибоев зарба бериш керак пайтда алдайди, бошқалари тепиш керак бўлмаган пайтда тепади. Мураббий футболчиларда "футболча қараш"ни шакллантириши лозим.

Кейинги босқичга чиқдик. Аммо Эрон ишончли ҳисобда юта олмагани, керакли голларни ура олмагани, шу билан бирга, Жанубий Корея жон бериб ўйнамагани, вазиятлардан фойдалана олмагани эвазига кейинги босқичга чиқдик. Демакки, бу билан қувониб бўлмайди. Юқоридаги ва биз таъкидламаган бошқа камчиликларни тузатиш лозим. Умид қиламизки, кейинги ўйинда худди шу таркиб майдонга тушмайди, бугун «қовун туширган» футболчилар алмаштирилади ва бошқача ўйин гувоҳига айланамиз.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:16, 15.01.2020.
Ўқилди: 16295 марта.
Фикрлар: 86 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7853]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3563]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3234]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2574]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2339]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2190]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [2159]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2071]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2007]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.