Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Любинко Друлович: “Ўзбекистон учун янги тарих яратишга яқин турибмиз”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, эртага футбол бўйича Ўзбекистон ва Саудия Арабистон Олимпия терма жамоалари Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг ярим финали доирасида ўзаро баҳс олиб боришади. Бугун мазкур баҳс олдидан ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот-
анжумани бўлиб ўтди.

“Бу ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим ўйин. Ярим финалга энг кучли жамоалар етиб келишган. Биз Саудия Арабистони жамоаси билан тўқнаш келамиз. Бу жамоада жисмоний ва техник жиҳатдан кучли ўйинчилар бор. Биз уларни яхши биламиз. Насиб қилса, бор эътиборимизни мазкур ўйинга қаратамиз”, – деди Любинко Друлович.

– БАА билан ўйинда биз бир кун кўпроқ дам олган эдик. Бу гал аксинча. Бу натижага таъсир қилиши мумкинми?
– Ўйлайманки, биз ўйинга тайёрмиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис ва шифокорларимиз катта иш олиб боришмоқда. Гапингиз тўғри, рақиб биздан бир кун кўпроқ дам олади. Шифокоримиз менга барча йигитлар ўйинга шай бўлишини таъкидлади.

– Ўтган учрашувда Ўзбекистон 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу жамоанинг ўйиндан ўйинга ўсаётгани ва яхши спорт формасига чиқаётганини англатадими?
– Ҳа, ҳақиқатдан ҳам ўйинимиз секин-аста яхшиланиб бормоқда. Лекин эртанги ўйин осон бўлмаслиги аниқ. Айтиб ўтганимдек, саудиялик футболчилар анча кучли. Ўз ўйинимизни кўрсата олсак, балки БААдагидек 4-5 та гол урмасмиз. Аммо якунда мақсадимизга ета олишимизга ишонаман.

– Асосий таркиб ўйинчиларини алмаштирмай майдонга тушириш эртанги ўйинда қийинчилик туғдирмайдими?
– Бир жиҳатга урғу бермоқчиман: қайси футболчилар жисмоний жиҳатдан ўйинга тайёр бўлса, шуларни танлайман. Майдонга тушадиган йигитлар ўйинга яқин қолганда аниқ бўлади. Бугун футболчиларнинг ҳолатини кўздан кечириб оламиз.

– Мусобақада ғолиб чиқиш мушкул вазифа. Чемпион унвонини ҳимоя қилиш қанчалик қийин?
– Олдиндаги ўйинлар биз учун қийин ва масъулиятли. Қўл остимдаги йигитлар билан финалга чиқишимизга ишонаман. Биз бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ҳозирда Ўзбекистон учун янги тарих яратишга яқин турибмиз. Мазкур ўйинда ғалаба қозониб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олишни мақсад қилганмиз.

– Яқинда Миллий терма жамоамиз айнан Саудия Арабистони билан ўйнаб, аламили мағлубиятга учраган эди. Эртага ўша хатоларни такрорлаб қўймаймизми?
– Футболчиларимиз майдонда бор кучини намойиш этса, ҳар қандай рақибни мағлуб этиш мумкин. Эртангги ўйин умуман бошқа. Унда
биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:14, 21.01.2020.
Ўқилди: 8234 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.