Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Манчестер Юнайтед» тарихидаги қора саҳифа...

Баҳо:
+1 | -

1958-йил, 6-февраль. Клуб Европа чемпионлар кубоги доирасида Белградда ўйин ўтказиб уйга қайтаётганди. Самолёт ёқилғи қуйиб олиш учун Мюнхенда тўхтаб ўтишига тўғри келди. Ёнилғи бакининг сиғими Белграддан Манчестерга тўхтамай парвоз қилиш имконини бермасди.

Иш битгач экипаж икки бор учишга уриниб кўрди. Бироқ, ҳар икки ҳолатда ҳам чап двигателдаги юқори тебраниш натижасида парвоз амалга ошмади.

Графикдан ортда қолишни истамаган экипаж командири Мюнхенда тунаб қолиб қолишни истамади ва учинчи бор парвозга шайланди. Бу орада кучли қор ёғиши бошланган ва бу учиш йўлаги охирида қор уюми тўпланиб қолишига сабаб бўлганди. Лайнер бу ҳудудга кириб борар экан ердан кўтарилиш учун лозим бўлган тезлиги пасайди. Якунда вазият назоратдан чиқиб, самолёт учиш-қўниш йўлаги охиридаги тўсиқларни ёриб ўтиб, чап қаноти билан яқинроқдаги уйга бориб урилди.

Бортдаги 44 инсондан 21  нафари дарҳол жон берди. Қолганлар орасида эса аксарият хушини йўқотди. Портлаш эҳтимолидан чўчиган командир самолётдан узоқроққа чекинишга буйруқ берди. Шунга қарамай МЮ дарвозабони Ҳарри Грегг хушсиз қолганларга ёрдам берди ва бир неча инсонни қутқариб қолди...

Аэропорт раҳбарияти дастлаб экипаж командири Джеймс Тейнни фалокат сабабчиси сифатида айблади. Кейинчалик барчаси айнан аэропорт ходимларининг масъулиятсизлиги боис юзага келгани ойдинлашди.

Фожиадан аввал МЮ ўзининг Англия чемпионатидаги қаторасига учинчи чемпионлиги учун курашаётган, ЕЧКда ярим финалга чиққан ва аллақачон мамлакат кубоги соҳибига айланиб улгурганди. Кейинчалик клуб ўзига келиши учун бир мунча вақт керак бўлди. 1968 йил, орадан роппа-роса ўн йил ўтиб клуб тарихида илк бор Европада тенгсиз бўлди. Мэтт Басби мураббийлигидаги бу жамоа таркибида машъум фалокатдан омон чиққан икки нафар футболчи бор эди. Улардан бири бугунгача "Манчестер Юнайтед" ўйинларини "Олд траффорд" трибуналарида кузатиб келмоқда. Бу инсон - Сэр Бобби Чарлтон!

"Манчестер Юнайтед" клуби,  унинг ашаддий ва айни  вақтда самимий мухлисларига бағишланади.

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovorif
Киритилди: 15:43, 06.02.2020.
Ўқилди: 6319 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [3864]

"Нефтчи" яна 5 та трансфер эълон қилди [3315]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1592]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1490]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1474]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1341]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1271]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1230]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1150]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.