Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Ла лига. «Барселона» Мессининг 3та голли узатмаси эвазига қийин ғалабага эришди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

"Барселона"нинг Ла лига 23-тури доирасида Кике Сетьеннинг собиқ жамоаси — "Бетис" майдонига сафари анча қийин бўлди.

Учрашув бошидаёқ тўп Лангленинг қўлига теккани учун ҳакам VAR ёрдамида каталонияликлар дарвозасига пенальти белгилади. Каналес эса ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Месси рақиб жарима майдони томон югураётган де Йонгни кўрди ва унга ажойиб узатма берди. Френки биринчи уринишда тўпни ўзига бўйсундирди ва иккинчи ҳаракатда тўпни ерга туширмасдан дарвозага жойлади.

Тайм ўрталарида Набил Фекир 16 метрдан аниқ зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. Бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Месси жарима зарбасини амалга оширди. Рақиб жарима майдони ичида пайдо бўлган Бускетс тўпни эгаллади ва ҳисобни тенглаштирди — 2:2.

Иккинчи бўлимда "Барселона" учун яна бир бир "стандарт" самара келтирди. Лионель томонидан етказилган узатмани Лангле рақиб дарвозага жойлаб қўйди.

Қолган дақиқаларда Фекир ва Клеман Лангле майдондан четлатилгани боис жамоалар сўнгги 15 дақиқани майдонда 10 киши бўлиб ўтказишди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Басрелона" ўз очколаини 49тага етказиб, пешқадам "Реал" билан орадаги фарқни 3 очколигича сақлаб қолди.

Испания Ла лигаси, 23-тур
Бетис – Барселона 2:3 (2:2, 0:1)
Голлар: 1:0 – 6, пенальти Каналес, 1:1 – 9 де Йонг, 2:1 – 26 Фекир, 2:2 – 45+2 Бускетс, 2:3 – 72 Лангле.
Бетис – Роблес, Эмерсон, Манди, Бартра, Морено, Родригес (Тельо, 86), Аленья, Каналес, Вильям Карвалью (Хоакин, 70), Фекир, Иглесиас (Морон, 62).
Барселона – тер Стеген, Семеду, Умтити, Лангле, Фирпо (Альба, 57), Бускетс, Сержи Роберто, де Йонг, Видаль (Артур, 57), Месси, Гризманн (Ракитич, 89).
Огоҳлантиришлар: Лангле (5), Сержи Роберто (29), Видаль (32), Эмерсон (36), Манди (45), Бускетс (57), Родригес (72), Фекир (76).
Четлатишлар: Фекир (76), Лангле (79).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:47, 10.02.2020.
Ўқилди: 9720 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.