Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри жамоасини А Серияда иккинчи ўринни эгаллаб тургани ҳақида фикр билдирди.
«Агар ишимда босимдан қочиш истаги бўлганида, менмча почтада ишлаган бўларди. Бу мураббийликнинг ўзига хос ҳусусияти. Биз барибир мавсум олдида клубимиз олдига қўйилган мақсад сари ҳаракат қилишда давом этамиз. Албатта, юаъзи ишлар сиз хоҳлаганингиздан бироз фарқ қилади, шунинг учун сиз ўзгартиришингиз керак.
«Фиорентина»га қарши бўлиб ўтган ўйиндан кейин клуб президенти билан учрашувимиз бўлиши керак эди, лекин биз режалаштирилган тушликка ташриф буюрдик. Кейинроқ у билан тинчроқ муҳитда учрашишга эришдик», — деди Маурицио Сарри.