Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

А серия. «Лацио» «Интер»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 24-тури доирасида бўлиб ўтган марказий ўйин Римдаги "Олимпико" стадионида бўлиб ўтди. «Лацио» ўз уйида «Интер»ни қабул қилиб, иродали ғалабани қўлга киритди.

Биринчи бўлим сўнгида "нерадзурри" қарши ҳужум ташкил қилиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Гол муаллифи — Эшли Янг.

Иккинчи бўлим бошида эса миланликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. А серия тўпурари Чиро Иммобиле ундан самарали фойдаланди.

Баҳснинг 69-дақиқасида эса Милинкович-Савич "Лацио"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

Ушбу ғалаба туфайли "Лацио" ўз очколарини 56тага етказган ҳолда, "Интер"дан ўтиб кетди. Индзаги шогирдлари пешқадам «Ювентус»дан 1 очко ортда қолишмоқда.

«Бургутлар» Италия чемпионатида 19та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмаяпти.

Италия А серияси, 24-тур
Лацио – Интер 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 44 Янг, 1:1 – 50, пенальти Иммобиле, 2:1 – 69 Милинкович-Савич.
Лацио – Стракоша, Ачерби, Раду, Луис Фелипе, Милинкович-Савич, Марушич, Луис Альберто, Лейва (Катальди, 80), Хони Родригес (Лаццари, 63), Иммобиле, Кайседо (Корреа, 63).
Интер – Паделли, Годин (Санчес, 86), де Врей, Шкриньяр, Янг, Барелла, Брозович (Эриксен, 77), Весино, Кандрева (Мозес, 76), Мартинес, Лукаку.
Огоҳлантиришлар: де Врей (49), Лейва (51), Луис Фелипе (57), Годин (79), Лаццари (90), Милинкович-Савич (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:44, 17.02.2020.
Ўқилди: 4325 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.