Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Люсьен Фавр ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасида "Пари Сен-Жермен" клубига қарши бўладиган учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Ушбу учрашувдан тайёрланиш мобайнида ПСЖнинг бир қатор ўйинларини томоша қилдик. Уларнинг ҳар бир футболчисини ўйинларини таҳлил қилдик ва биз бу учрашувга тайёрмиз. Улар ўз гуруҳларида “Реал”дан ҳам яхши ўйин намойиш этган хавфли рақиб. Уларга қарши бўладиган ўйин бизга боғлиқ.
Албатта, "Боруссия"да ўйнаш Эрлинг Холанн учун янгилик бўлади, лекин у бу мавсумда "Зальцбург" таркибида ЕЧЛда ўйнашга улгурди, шу сабабли, у ўйинга киришиб кетиши учун кўп вақт кетади деб ўйламайман", - Фаврнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.