Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Гранд терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурар футболчилар билан танишинг

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Жаҳоннинг энг кучли терма жамоалари тарихидаги энг яхши тўпурарлар билан қисқача таништириб ўтади.

Бундан аввалроқ гранд клублар тарихидаги энг яхши тўпурарлар билан таништириб ўтган эдик. Энди навбат терма жамоа тўпуарларига келди.

Франция

Тиери Анри бу борада яққол фарқ билан етакчилик қилмоқда. “Арсенал” ва Франция футболи афсонаси ҳисобида 51 та гол мавжуд. Қаҳрамонимиз 123 та ўйинда майдонга тушган бўлиб, жамоа сафида катта ютуқларга эришган. Унга ҳали бери етиб олишнинг иложи йўқдек туюлади. Сабаби, Франциянинг иккинчи тўпурари Мишел Платинида 41 та гол мавжуд.

Хорватия

Сўнгги ЖЧда нималарга қодирлигини барчага кўрсатиб қўйган Хорватия терма жамоаси афсонаси Давор Шукернинг натижаси кишини ҳайратлантирмай қолмайди. 69 та учрашув ва 45 та гол. Ундан кейинги ўринда Манжукич (33 та гол) ва Иван Перишич (24 та гол) бормоқда.

Англия

Уейн Руни нафақат “қизил иблислар”, балки Англия футбол тарихида ҳам энг яхши ҳужумчи сифатида қолиши аниқ. Айни дамда Руни ҳисобида 53 та гол мавжуд бўлиб, футболчи 120 та учрашувда инглизлар шарафини ҳимоя қилишга улгурган.Руни Бобби Чарлтон ўрнатган рекордни(49 та гол) янгилаган биринчи футболчи бўлиб турибди. Замонавий футболнинг ёрқин ҳужумчиси Ҳарри Кейн ҳисобида 45 я гол мавжуд.

Белгия

Сўнгги йилларда катта футболга шахдам қадамлар билан кириб келган Белгияни эслаб ўтмаслик мумкин эмас. Ушбу жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар мақоми ҳозирча Лукакуга (45 та гол) тегишли бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринда бораётган Эден Азар хисобида 30 та гол мавжуд.

Испания

Давид Вилла терма жамоа учун керакли пайтда пайдо бўлган ҳужумчи сифатида испаниялик мухлисалр ёдида қолиши аниқ. Бундан ташқари, ҳужумчи терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар футболчи саналади. У 59 бор Испания учун гол киритган ягона футболчи бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларда афсонавий Раул ва Фернандо Торреслар боришмоқда.

Германия

Асли поляк бўлишига қарамай, немис футболида ўзидан ёрқин из қолдирган ҳужумчи ҳақида соатлаб фикр билдириш мумкин. ЖЧ тарихларидаги энг кўп гол киритган МирославКлозе “немис машинаси” тарихида ҳам энг яхши бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 71 та гол мавжуд бўлиб, ундан кейинги ўринда Герд Мюллер ўзининг 68 та голи билан бормоқда. Кучли учликни яна бир поляк Подолски (49 та гол) якунлаб беради.

Португалия

Бу кўрсатгич борасида Роналду исталганча мақтанса арзийди. Португалия либосида 168 бор майдонга тушган Криш 99 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалаган. Роналдуни қувиб ўтиш яқин 10 йил ичида ҳеч кимга насиб этмаслиги аниқ. Сабаби, уни таъқиб қилиб келаётган Педро Паулетада атиги 49 та гол мавжуд. Хатто афсонавий Эисебио ҳам Португалия учун 41 бор гол киритган холос.

Италиа

Луижи Рива номи янги авлод мухлислари учун нотаниш эканлигни аниқ. Қаҳрамонимиз 69-70-йиллар оралиғида Италиянинг ҳужумларини якунловчи футболчи сифатида ном қозонган. Рива атиги 35 та голга муаллифлик қилган бўлсада, бирорта италиялик ҳужумчи ундан бу рекордни тортиб олишни уддалай олгани йўқ. Ундан кейинги ўринда Баджо, Дел Пиеро ва Инзагилар боришмоқда.

Голландия

Робин ван Перси ҳеч қачон гол уришда муаммо сезмайдиган ҳужумчилардан бири эди. Бежизга уни Голландияда ўз авлодининг энг яхши футболчиси деб аташмайди. “учар голланд” ҳисобида 50 та гол мавжуд бўлиб, у бу натижага эришиш учун 102 та ўйинда майдонга тушган. Ундан кейинги ўрнларни Ҳунтелар, Клюверт ва Беркампларлар эгаллашган.

Бразилия

Футбол қироли Пеле “пентакампионлар” тарихидаги энг яхши тўпурарликни Роналдога (62 та гол) ҳам, Неймарга (60) ҳам бермай келмоқда. У ЖЧда ғолиб чиқибгина қолмай, жамоаси учун 77 та гол киритган ягона футболчи бўлиб турибди.

Аргентина

Албатта Месси! Яна ким бўлиши мумкин? 138 та учрашув ва 70 та гол. Аргентиналик мухлисалрнинг танқидларига қарамай Месси жамаоси учун гол киритишда давом этмоқда.      Ундан кейинги ўринда Батистута ўзининг 54 та голи бормоқда. Кучли учликни Агуеро 42 та гол билан якунлаб беради. Аргентина футболида Мессиданда машхурроқ Марадона ҳисобида 34 та аниқ зарба бор.

Уругвай

Уругвай сўнгги йилларда катта футболда грандлар қаторидан бежиз жой олмади. Таркибида Суарес ва Кавани сингари супер ҳужумчилари бор жамоа бунга лойиқ десак, адашмаган бўламиз. Айнан Суарес ҳозирча тўпурарлар орасида 59 та гол билан етакчилик қилмоқда. Афсуски, мана шу голлардан бири терма жамоамиз дарвозасидан жой олган. Ундан кейинги ўринларда Кавани ва Форланлар бормоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:59, 23.02.2020.
Ўқилди: 8254 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.