"Челси" футболчиси Тэмми Абрахам клуб билан шартномани узайтиришдан бош тортди, деб хабар тарқатди "The Mirror".
Манбага кўра, 22 ёшли футболчи йилига 9,3 млн евро атрофида маош олмоқчи. Айни дамда 2019 йил сентябрда шартномасини узайтирган 19 ёшли футболчи Хадсон-Одои шунча маош олади.
Абрахамнинг амалдаги шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган. Жорий мавсумда у 34 та ўйинда 15 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.