Мадриднинг “Атлетико” ҳужумчиси Жоау Фелиш “Ливерпуль” устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Чидамлилик ва тўғри дақиқани кутиш – “Атлетико”ни шиори. Биз ҳар доим Ла Лига ва ЕЛЧда шундай тарзда ўйнаймиз.
Облак? У доим жамоамизга ёрдам беради. Бугун у жуда яхши ўйин ўтказди ва “Атлетико”нинг ғалабасига катта ҳис қўшди”, -дейди футболчи.