Marca нашрининг хабарига кўра, “Арсенал” “Атлетико” ярим ҳимоячиси Томас Партини харид қилмоқчи.
Манбанинг хабарига кўра, лондонликлар футболчининг шартномасида белгиланган 45 миллион фунт товон пулини тўлашга тайёр. Футболчининг трансферини жамоа бош мураббийи Артетанинг шахсан ўзи хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ганалик 26 ёшли футболчи 2011 йилдан буён “Атлетико” сафида ўйнаб келади. Парти 2015 йил асосий жамоада дебют қилган.