Бразилиялик футбол юлдузи Роналдиньо сохта ҳужжат туфайли Парагвай ҳибсга олинганидан хабарингиз бор. У тергов ишлари якунланиб, суд қарорига чиқарилгунга қадар қамоқда қолади. Бу жараён 6 ойгача давом этиши мумкин.
Ушбу жараёнга Роналдиньонинг дўстлари бефарқ қараб туришгани йўқ. Жумладан, "Барселона" сардори Лионель Месси собиқ жамоадоши учун 4 адвокат ёллади. Бундан ташқари, аргентиналик футболчи Роналдиньонинг барча қарзларини қоплаб, қўшимчасига унинг озодликка чиқиши учун 3 миллион евро тўлашга тайёр.