УЕФА Европа лигасининг нимчорак финал босқичи дастлабки ўйинлари якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши футболчисини эълон қилди.
Ушбу унвон "Базель" ярим ҳимоячиси Самуэле Кампога насиб этди. У "Айнтрахт"га қарши ўйинда (3:0) битта гол урди ва битта голга узатма берди.
Швейцариялик футболчи мазкур соврин учун курашда Маркос Антонио ("Шахтёр"), Одион Игало ("Манчестер Юнайтед") ва Чарлес Арангис ("Байер")ни ортда қолдирди.