Россиянинг "Ростов" клуби ярим ҳимоячиси Павел Мамаев "Инстаграм"даги обуначиларига Россиядан кўчиб кетиш ҳақида жавоб қайтарди.
"Биз бошқа давлатга кўчиб ўтишга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ҳамма нарсанинг ўз вақти бор", - деди Мамаев.
Эслатиб ўтамиз, Мамаев "Ростов" клубига 2019 йилнинг сентябрь ойида келган эди. Унинг жамоа билан тузган шартномаси 2021 йилгача амал қилади.
У "Ростов" таркибида битта ўйинда майдонга тушди ва битта гол киритди.