Германиянинг «Герта» клуби ўйинчиси коронавирус билан касалланди. Клуб матбуот хизмати беморнинг номини ошкор қилмади.
Шунинг учун жамоанинг барча футболчилари, мураббийлари ва ходимлари 14 кунлик мажбурий карантинга жойлаштирилди.
Бу Бундеслигадаги COVID-19 вирусига чалинган илк ҳолат эмас. Аввалроқ «Ганновер» ҳимоячиси Тимо Хюберс, «Падерборн» марказий ҳимоячиси Лука Килиан коронавирус юқтиргани ҳақида маълумот тарқатилган эди.