Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

AFC.com Марказий Осиёнинг ёш юлдузлари билан таништирди

Баҳо:
+ | -

Марказий Осиёнинг ёш юлдузлари

Катта футболдан хордиқ олаётган бир пайтимизда, келажак юлдузлари ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Бугун ўзига хос тарихга эга Марказий Осиёдан етишиб чиққан иқтидорли футболчилар билан таништириб ўтамиз.

Бугун the-AFC.com қитъанинг марказий қисмидаги 7 нафар иқтидорли футболчи билан таништириб ўтади.

Гулжигит Алиқулов (Қирғизистон)
Ярим ҳимоячи, 19 ёш, “Қайрат” ФК (Қозоғистон)


2019-йилда терма жамоа сафида дебют қилган футболчи тезда машҳурликка эришгани рост. У ортда қолган йил давомида бир нечта ажойиб ўйинлар ўтказди ва Қирғизистонда йилнинг энг яхши футболчиси деб эътироф қилинди. Айниқса, унинг БААда бўлиб ўтган қитъа биринчилигидаги дебюти жуда омадли чиқди. Бундан ташқари, Олма-отанинг “Қайрат” жамоасига ўтгунига қадар Беларуснинг “Неман ” жамоасида муваффақиятли тўп суриб келаётган эди.

Остон Ўрунов (Ўзбекистон)
Ярим ҳимоячи, 19 ёш, Уфа (Россия)

Ярим ҳимоя ва таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилишга қодир Ўрунов “Пахтакор” академияси тарбияланувчиси саналади. Шунга қарамай, у 16 ёшида “Навбаҳор” жамоасида дебют учрашувини ўтказди. Эндигина 19 ёшга кирганига қарамай, Суперлиганинг 50 дан ортиқ учрашувларида майдонга тушишга улгургани таҳсинга сазовор.

Қаҳрамонимиз турли ёшдаги терма жамоалардаги ўйинлари билан Россиянинг “Уфа” жамоаси эътиборини тортди. Қувонарлиси шундаки, РПЛ тўхтатилгунига қадар Остон “Краснодар”, “Зенит” ва ЦСКА клубларига қарши ўйинларда иштирок этишга улгурди.

Рустам Соиров (Тожикистон)
Ҳужумчи, 17 ёш, Истиқлол

Бу футболчи бутун Осиёни ҳайратда қолдирган Тожикистон (U16) жамоасининг асосий етакчиларидан бири саналади. 2018-йилда Малайзияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигининг финалига қадар етиб борган тожикистонлик ёшлар орасида Соиров ҳам бор эди.

Қувонарлиси шундаки, орадан бир йил ўтиб Рустам ўз ўйинларини ЖЧда ҳам давом эттирди ва Аргентина дарвозасини ишғол қилди.

Ёш ва иқтидорли футболчи номи энди ортда қолди. Қаҳрамонимиз бугунги кунда Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасига ўтган ва ўз имкониятларини барчага исботлаб бериши талаб этилади.

Аллоҳёр Сайидманеш (Эрон)
Ҳужумчи, 18 ёш, Фенербаҳче (Туркия)

Эрон терма жамоасида дебют қилган энг ёш футболчи Аллоҳёр Сайидманеш ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Қаҳрамонимиз 17 ёшидаёқ миллий жамоанинг Сурияга қарши учрашувида кўриниш берди. Бу иш унинг “Фенербаҳче” жамоаси билан шартнома тузганидан сўнг амалга ошди.

Бугунги кунда “Фенербаҳче” ёш ва иқтидорли футболчи билан шартномани узайтирган ва уни “Истанбулспор” клубига ижарага берди.

Яқиндагина якунланган U23 қитъа биринчилиги чоғида Аллаҳёр нималарга қодир эканлигини барчага кўрсатиб қўйди. Маълумотларга қараганда, унинг ўйинини стадиондан туриб бир нечта катта клубларнинг скаутлари ҳам кузатган.

ЖасурЖалолиддинов (Ўзбекистон)
Ярим ҳимоячи, 17 ёш, Бунёдкор

Жасур нафақат марказий, балки бутун Осиё қитъасининг энг иқтидорли футболчиларидан бири саналади. Ўтган мавсумда “Бунёдкор” жамоаси сафида 20 та учрашув ўтказган ўспирин асосан ҳужумда кўриниш берди ва асосий таркиб футболчиси эканлигини барчага кўрсатиб қўйди.

Унинг меҳнатлари эвазига Ўзбекистон футболи уни йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб эътироф этди. У Беларусга қарши учрашувда миллий жамоа либосида ҳам кўриниш беришга муваффақ бўлди.

Шунингдек, у “The Guardian” нашри томонидан эълон қилинган дунёнинг энг иқтидорли ёш футболчилари рўйхатидан жой олган.

Бекназ Алмазбеков (Қирғизистон)
Ҳужумчи, 14 ёш, Галатасарой (Туркия)

Бизнинг рўйхатимиздаги энг ёш футболчи. Бекназ дунё футбол мухлислари эътиборига ноҳақ белгиланган пенальтини атайин ноаниқ амалга оширгани билан тушди. Шунга қарамай, бу унинг энг зўр фишкаси эмас.

“Галатасарой” жамоаси сардори июньойида 15 ёшга тўлади. Шунга қарамай, у аллақачон Қирғизистон U16 жамоаси сафида ўтган йилнинг сентябрь ойида иккита гол киритишга муваффақ бўлди.

Алмазбеков футбол сир-асрорларини Туркиянинг энг машҳур жамоасида олмоқда. Бу унинг ватанида футболга бўлган эътиборнинг ошишига сабаб бўлмоқда. Айнан унинг ишончли ўйини сабабли скаутлар қирғиз футболчиларини ҳам кузатишни бошлашди.

Муҳриддин Ҳасанов (Тожикистон)

Дарвозабон, 17 ёш, “Хўжанд”

Бугунги рўйхатимиздаги ягона дарвозабон. Малайзияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Тожикистонни финалга қадар етаклаган посбон Муҳриддин Ҳасанов билан танишинг. Айнан у КХДР билан бўлган учрашувда иккита пенальтини бартараф этганча Тожикистонга ЖЧ йўлланмасини тақдим этган эди.

У “TheGuardian” нашри томонидан эълон қилинган “топ-60”дан ўрин олган яна бир марказий осиёлик футболчи саналади. Бугунги кунга келиб у “Хўжанд” клуби сафида тажрибали Маъмур Икромов билан асосий таркиб учун кураш олиб бормоқда.

Манба: The-AFC.com
Киритилди: 16:36, 19.03.2020.
Ўқилди: 7060 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.