Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

«Аякс»нинг барча замондаги футболчиларидан ташкил топган жамоа

Баҳо:
+ | -

Голландиянинг “Аякс” клуби шонли тарихга эга. Бу жамоада кимлар тўп сурмади дейсиз?! Бугун эътиборингизга “Аякс” клуби шарафини ҳимоя қилган барча замонлардаги энг кучли футболчилардан ташкил топган рамзий жамоани тақдим этамиз.

Эдвин ван дер Сар

1990-йилда “Роттердам”нинг “Спарта” клуби сафида профессионал футболга илк қадамларини қўйган дарвозабон кўп ўтмай Луи Ван Гал томонидан “Аякс”га олиб келинади. Қаҳрамонимиз Амстердам клубида 9 йил ҳаракат қилди ва жамоаси учн 14та соврин ютиб берди. Унинг Чемпионлар лигасидаги ғалабаси клуб мухлислари томонидан ҳалигача эъзозланади.

Вим Сюрбир

Ҳужумкор ҳимоячи “Аякс”нинг 70-йиллардаги энг кучли қуролларидан бири бўлгани бугунги авлод мухлисларига номаълум. “Аякс” учун ўзининг 14 йилини бағишлаган ҳимоячи 24та совринни боши узра кўтаришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, унинг ҳисобида ЖЧлардаги иккита кумуш медальҳам бор. Шунингдек, у клуб тарихида 500тадан кўпроқ учрашув ўтказган икки футболчидан бири саналади.

Дани Блинд

Блиндларнинг каттаси ҳам “Спарта” сафида катта футболга кириб келган бўлсада, унга машҳурликни Амстердамжамоаси тақдим этди. 14 йил давомида “Аякс” либосида ҳаракат қилган ҳимоячи 13 мавсум давомида асосий таркибда ҳаракат қилди. 1994/95 йилги мавсумларда жамоа сардори этиб сайланган футболчи қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиқди.

Франк Де Бур

Де Бур ҳам ўзининг омадли карьераси учун Луи Ван Галдан миннатдор бўлиши шарт. Айнан шу мураббий унга ва унинг эгизак акасига етарлича имкон тақдим этди ва уларни дунё даражасидаги юлдузларга айлантирди. 18 ёшида “Аякс” либосини кийган Франк 10 йил жамоа шарафини ҳимоя қилди ва “Барселона”га трансфер қилинди.

Руд Крол

90-йиллардан 70-йилларга қайтамиз. Бундан 50 йил илгари “Аякс”нинг қандай қудратли клуб эканлигини сўз билан таърифлаш мушкул. Ўша қудратли жамоанинг асосий қурли эса Руд Клол бўлган десак, адашмаган бўламиз. 12та мавсум ва 43та соврин. Руд клуб мухлислари томонидан жамоа тарихидаги энг яхши футболчилар рўйхатида 5-ўринда туради!

Франк Райкард

Райкард «Аякс»нинг Чемпионлар лигаси финалидаги “Милан”устидан қозонилган ғалабасига улкан ҳиссақўшгани билан барчанинг ёдида қолган. Жисмонан бақувват футболчи нафақат “Аякс”нинг, балки “Милан” клубининг “тиффози”лари томонидан ҳам ўз даврининг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган.

Йохан Нескис

Нескис нафақат “Аякс”нинг, балки бутун Голландия футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири саналади. Айнан у тотал футболнинг кенг тарғиб қилишда фаол бўлганлардан бири сифатида тарихда қолган. У “Барселона”га ўтишдан аввал атиги 4 мавсумгина “Аякс” сафида ҳаракат қилган. Шунга қарамай, бу Йоанга рамзий жамоадан жой олишга тўсқинлик қилмади.

Йохан Кройф

Футбол тарихидаги энг кучли футболчилардан бири. У “Аякс” сафида 8 та чемпионликни қўлга киритибгина қолмай, 3 та Европа чемпионлар кубогида зафар қучади. Ўзининг саргузаштларга бой карьерасидан сўнг, Кройф яна Амстердамга қайтгани таҳсинга сазовор!

Шак Сварт

“Жаноб Аякс” лақабли футболчи ўз лақабига тўлиқ мос келади. Голландия клуби сафида 17 мавсумни ўтказган футболчи 1956-1973-йиллар оралиғида қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни ютишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, у “Аякс” либосида энг кўп учрашув (603) ўтказган футболчи саналади. Жамоа тўпуарарлари пойгасида эса Ренен ва Кройфдан кейинги ўринни 228 та гол билан нишонлаб турибди.

Пит ван Ренен

Пит “Аякс” сафида иккинчи жаҳон урушига қадар ҳаракат қилган. 13 йил давомида “Аякс”нинг ҳужум чизиғидаги энг муҳим фигура бўлиб келди. 237 та учрашувда 273 та гол киритган голланд клуб тарихидаги энг яхши тўпурар саналади. У бу борада афсонавий Йохан Кройфни ҳам ортда қолдиргани эътиборга молик!

Марко ван Бастен

Марко жуда қисқа, бироқ ёрқин фаолият олиб борди. “Аякс” ва “Милан” сафидаги ҳаракатлари билан “Олтин тўп” жамғариш борасида етакчилардан бирига айланиб олган ҳужумчи ҳақида соатлаб сўзлаш мумкин. У “Аякс” сафида ўтказган 4та мавсумида ҳам Голландия тўпурарига айланди. 112 та учрашув 118 та гол! Шунчаки “дахшатли” статистика!

Ринус Михелс

Уни бежизга “Замонавий “Аякс”нинг отаси” деб аташмайди. 70-йилларда ўз жамоаси билан бутун дунёни “титратган” мураббий нафақат эришган ютуқлари билан, балки ўзидан қолдирган ғоялари билан ҳам “Аякс” учун жуда муҳим. Айнан унинг ўйин фалсафаси бутун дунёга тўп билан муносабатда бўлиш борасида янги оламни кашф этишда кўмак берди. Унинг ғоялари шу қадар ҳақиқатга яқин эди-ки, катта эҳтимол билан яна камида 50 йил кучда бўлишга қодир!

 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:34, 23.03.2020.
Ўқилди: 4484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.