Бирлашган Араб Амирликларининг "Шаржа" клубида ўйнаётган Отабек Шукуров шу кунларда савобли ишга қўл урганидан хабарингиз бор. У коронавирус пандемияси пайтида 100 миллион сўм пул ажратиб, ўзбекистонлик муҳтож оилалар озиқ-овқат билан таъминланишида ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилди.
Унинг фикрича, бу иш ҳожатхона қоғозини тепгандан кўра анча фойдалироқ.
"Мен туғилиб ўсган Чироқчида кўпгина оилалар коронавирус туфайли қийин аҳволга тушиб қолгани ҳақида эшитдим. Уларнинг ишлари тўхтаб қолгани учун келиб турган даромаддан маҳрум бўлишган. Шунинг учун мен уларга ёрдам беришга қарор қилдим.
Баъзи ўйинчилар ҳожатхона қоғозини тепаётганини кўриб афсусландим. Чунки, бундан ҳеч кимга фойда йўқ. Бундан муҳтожларга қандай наф бор? Шунинг учун инсонларга манфаатли ишга қўл уришга қўл урдим. Дастлабки 60та оилага озиқ-овқат тарқатилди — бу бошланиши. Умид қиламан, буни кўрганлар савобли ишни давом эттиришади.
"Моддий ёрдамни қабул қилаётган оилалар юзида пайдо бўлаётган табассумни кўрганимда ўзимни бахтиёр ҳис қилдим. Бошқа инсонлар улар ҳақида қайғураётганини билишганидан сўнг хурсандчиликни ҳис қилишади", — деди Отабек.
Ҳамюртимиз, шунингдек, Ўзбекистонга 80 тонна озиқ-овқат юборган Абу-Даби шаҳзодаси шайх Муҳаммад бин Зайдга ўз миннатдорчилигини билдирди.
"Мен шайх Муҳаммад бин Зайд жаноби олийларига Ўзбекистон халқига кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистон халқи ва бутун Амирлик аҳолиси номидан раҳмат айтаман", — дея Шукуровнинг сўзларидан иқтибос келтирди www.stadion.uz веб-сайти www.thenational.ae сайтига асосланиб.