Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Пластик операцияга мурожаат қилган топ-7 футболчи

Баҳо:
+ | -

Бугунги кунда футболчилар ҳам шоу-бизнес вакиллари сингари ўз ташқи кўринишлари устида бош қотиришларига тўғри келмоқда. Эндиликда улар нафақат жисмоний ҳолатлари, балки ташқи кўринишлари борасида ҳам иш олиб боришлари шарт. Кўплаб футболчиларнинг ташқи кўриниши идеал даражада бўлмагани боис, улар пластикоперацияларга мурожаат этишади. Бугун пластик хирург столига ётган энг машҳур 7 футболчи билан таништириб ўтамиз.

Роналдо

“Сўйлоқ” ўзининг ақл бовармас иқтидори билан шу кунга қадар мухлисларнинг тилидан тушмай келмоқда. Афсуски, қаҳрамонимиз 30 ёшдан ўтиши билан унда ортиқча вазн билан муаммоларпайдо бўлишни бошлади. Қаҳрамонимиз вазн ташлашга қийналгани учун “Липосакциа”га мурожаат этади. Бу ўз фойдасини берган бўлсада, феномен махсус спорт машғулотларини ўтказмагани учун унда кейинчалик яна ортиқча вазн билан муаммолар келиб чиқади. 2009-йилда қаҳрамонимиз яна бир марта танасидаги ортиқча ёғларни йўқотиш учун операция столига ётади. Маълумотларга қараганда, бразилиялик собиқ футболчи танасидаги 700 мл ёғдан халос бўлгач ҳам диетадан фойдаланмаган. Бу эса, ортиқча вазн билан муаммоларнинг безовта қилишда давом этган.

Криштиану Роналду

Роналдунинг фаолиятини кузатиб келаётган мухлислар унинг ташқи кўриниши қай даражада ўзгариб бораётганини сезган бўлса, ажаб эмас. Кришнинг юзидаги энг сезиларли ўзгаришлардан бири унинг иягида кузатилган. “Пластик клуб” нашри берган маълумотларга қараганда, Роналду ментопластикадан фойдаланиш орқали юзининг паст қисмини бироз узайтирган. Бунинг учун имплантатадан фойдаланган экан. Бундан ташқари, Роналду ўзининг бурнининг формасини ўзгартириш мақсадида икки бор жарроҳлик столига ётган.

Уэйн Руни

Руни ҳеч қачон кўркам футболчилар сирасига кирмаган. Ҳатто унга “Шрек” деб мурожаат қилгувчилар ҳали-ҳамон етарлича топилса, ажаб эмас. Руни 25 ёшида сочлари кескин тўкилаётганини тушуниб етгач, дарров соч кўчириб ўтказиш операциясига муржаат қилади.

2 йиллик муолажадан сўнг, Рунида соч ўсиши нормал ҳолатга келади. Футболчи журналистларнинг соч мавзудаги саволларига жавоб беришни хуш кўрмагани учун бу маълумотни аввал учратмаган бўлсангиз, ажаб эмас.

Марадона

Футбол олами қиролларидан бирининг хурмача қилиқлари ҳақида яқинда сайтимизда қизиқарли мақола эълон қилинган эди. Унинг бугунги рўйхатимизга қандай нима сабабдан тушиб қолганини ҳам дарров англаган бўлсангиз, ажаб эмас.

2015-йилда Марадона филлерлар ёрдамида лабларини катталаштиришга қарор қилади. Ўзининг кутилмаган қарорини эса, қайлиғи Росио Оливенинг таклифи билан боғлиқ эканлигини ошкор қилади.

Севишганларнинг ўртасида 30 ёш фарқ бор эканлигини инобатга олсак, барчаси ўз-ўзидан тушунарли...

Рене Игита

Игитани авваллари ўз ватанида (Колумбияда) барча замонлардаги энг қўрқинчли инсон деб таърифлашар эди. Қаҳрамонимиз футболчилик фаолиятини якунлагач, бир нечта пластик операцияларни бошдан ўтказди. Маълумотларга қарагадан Игита 8 бор жарроҳлик столига ётган бўлиб, якунда ўз қароридан мамнун эканлигини ҳам яшириб ўтирмаган: “Илгари мени “қўрқинчли Игита” деб таърифлашган бўлса, энди янги “ёқимтой Игита” билан танишинг”.

Златан Ибраҳимович

Златан қанчалар иқтидорли бўлмасин, ёшлик чоғиданоқ бурни сабабли турли ҳазилларнинг нишонига айланиб қолган эди.

Аввалига бунга эътибор қаратмаган футболчи 2013-йилда барчасини ўзгартиришга қарор қилди. Ибра қанчалар сир тутишга урунмасин, қизиқувчан инглиз журналистлари унинг бурни пластик операция қилинганини оммага ошкор қилишди.

Кейинчалик футболчининг ўзи ҳам пластик операциядан фойдаланганини тан олди.

Гарет Бэйл

Уэльслик футболчи ўзининг катта қулоқлари сабабли доимо кулгуга қолиб келган кўринади. У ҳам худди Златан сингари пластик операция орқали кўринишини ўзгартиришга қарор қилади.

Қаҳрамонимиз пластик операция ёрдамида ўз қулоқларининг кўриниши ўзгартиради. Бэйлнинг ўзи пластик хирургстолига ётгани борасидаги саволларга очиқчасига жавоб беришдан чўчимайди. Унинг айтишича, бунинг сира уятли жойи йўқ экан.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:03, 13.04.2020.
Ўқилди: 10886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.