Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Тезкор! "Ҳумо" лойиҳаси якунланди

Баҳо:
+ | -

“Ҳумо” Хоккей клубининг расмий баёноти

Азиз мухлислар, азиз дўстлар!

Биз, "Ҳумо" хоккей клуби жамоаси, сизларга катта ҳурмат ва алангали муҳаббатимизни изҳор этмоқчимиз. Қисқа вақт ичида биз нафақат клуб тузишга, ўттиз йиллик обрўдан кейин хоккейни тиклашга, балки ушбу клубни Олий Хоккей Лигаси пешқадамлари сафига қўшишга муваффақ бўлдик. Ва албатта барчасини биргаликда қилдик!
Биз уч маротаба ОХЛ мавсумида томошабинлар сони бўйича рекордини янгилашга муваффақ бўлдик, плей-оффга босқичида спорт имкониятимиз бор эди, медиа оламида нафақат маҳаллий, балки халқаро майдондаги обрў-эътиборга сазовор бўлдик.

Айни вақтда бутун дунё коронавирус пандемияси билан боғлиқ бўлган синовли дамларни бошдан кечирмоқда. Ноқулай вазиятни тезда бартараф этиш йўлида ҳаммамиз давлат ва тиббиётнинг барча талабларига риоя қилиш жуда муҳимдир.
Ҳозирги кунда, пандемияга қарши кураш чоралари муносабати билан дунёнинг деярли барча мамлакатлари мисли кўрилмаган чеклаш чораларини кўрдилар, чегаралар ёпилди ва ҳаво, темир йўл ёки автомобил йўли орқали трансчегаравий алоқа мавжуд эмас. Инфектсиянинг тарқалиш кўламини ва янги коронавируснинг инсон ҳаёти ва соғлиғига таҳликасини инобатга олган ҳолда, мавсум олдидан тайёргарликнинг ва ВҲЛ чемпионатининг бошланиш вақти тўғрисида аниқ тушунча бўлмаган сабабли, шунингдек, у қай тарзда ўтказилишини ноаниқлигини ҳисобга олган ҳолда, клуб раҳбарияти “Ҳумо” Хоккей Клуби ВХЛ ва ҚРО чемпионатларида 2020-2021 мавсмида иштирок этмаслигига қарор қилди.

Бизни тушунишингизга умид қиламиз ва иштирок этганларнинг барчасига Ўзбекистондаги хоккейни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва қисқа танаффусдан кейин албатта давом этадиган ёрқин лойиҳани амалга оширганликлари учун чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз. Россия Хоккей Федерациясига ва Олий Лигасига алоҳида ташаккуримизни изҳор этамиз.

Бутун мавсум давомида биз уларнинг қўллаб қувватлашини сезиб турдик ва такидлаш жоиз топдикки, Чемпионат ташкиллаштирилиш масалалари юқори баҳоларга сазовор.
Ҳар бирингиз хоккейни ва албатта “Ҳумони” қанчалик севиб қолганингизни тушунган ҳолда, гўзал хоккей оламига сизни тезроқ қайтариш учун қолимиздан келган барча имкониятларни ишга сўлишга ҳаракат қиламиз.

Барча хоккей мухлисларига ҳурмат билан ва сизни яқинда кўриш умидида,
"Ҳумо" хоккей клуби.

Киритилди: 16:20, 17.04.2020.
Ўқилди: 6674 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4444]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4171]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2430]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2254]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2098]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1991]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1936]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1548]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1524]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1481]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик