Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Ориф Толипов: "Туркча гамбит"

Баҳо:
+ | -

Дунёдаги ҳолат ҳақида эслатишга ҳожат йўқ. Футболга келсак, кўриб ўрганиб қолганимиз Европанинг йирик лигаларидан бирор ишончли хабарлар ҳозирча келмаяпти. Аксари миш-миш даражасидаги гаплар. Баъзи чемпионатларда ташкилотчилар ҳукуматдан илгари ниятларини эълон қилиб, кейин давлат даражасидаги қарорга бўйсунишга мажбур бўлишмоқда. Хуллас, вазият чигал.

Ҳозир айтмоқчи бўлганим Руминия чемпионатига оид ҳолат ва у ҳам ҳали расмий хабар эмас, аммо, қизиқ туюлгани учун четлаб ўтолмадим.

Демак, Руминия чемпионатида мавсумнинг қолган қисми Туркияда ўтказилиши мумкин!

Агар Туркиядаги коронавирус тарқалиши кўрсаткичларидан келиб чиқиб қаралса – касалланганлар сони энг кўп бўлган 10 давлатдан бири экани боис бу танлов ақлга зиддек туюлади. Бироқ, руминларнинг мантиғи шундан иборатки, Туркия, хоссатан, Анталия соҳил бўйлари хавфсизликни таъминлаш учун энг қулай танлов. Бу ерда меҳмонхоналар кўп ва айни дамда улар моливий жиҳатдан жуда қулай таклифлар мавжуд. Руминия чемпионатининг қолган 8 тури айнан Анталияда ўтказилиши ташкилотчиларга умумий – 2 миллион еврога тушиши мумкин. Аммо, бу мазкур маблағдан икки-уч баробар кўпроқ зарарни четлаб ўтиш имконини беради. Режага кўра, яқин икки ҳафтада барча жамоалар чартер рейслар орқали Туркияга етказилади. Ва меҳмонхоналарда максимал хавфсизлик чоралар кўрилади.

Мендан сўрасангиз, бу ўта қийин вазифа, аммо, бундай уринишлар бўлиб турибди. Масалан, Дана Уайтнинг UFC 249 турнирини ўтказишга уринишларини эсланг. У дастлаб уддалай олмаган эди. Мана ҳозир яна 10 май санасидаги режалар билан қайта уриниб кўради.

Бу тиниб-тинчимаган ташкилотчилар ўз мақсадига етармикан?! Кўрамиз, кузатамиз!

Манба: Ориф Толипов телеграм канали
Киритилди: 04:02, 01.05.2020.
Ўқилди: 2430 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [7516]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [7091]

Расман: Элдор Шомуродов «Башакшеҳир» билан янги шартнома имзолади [4303]

Мбаппе футбол тарихида ҳеч ким эриша олмаган ЖЧ рекордини ўрнатди [3746]

ЖЧ-2026. Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди [2611]

Левченко Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026да ғалабани қўлдан чиқариши сабабини тушунтирди [2573]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2213]

Возинья Месси билан ўйиндан кейин нималар ҳақида суҳбатлашганини айтди [2019]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [1818]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [1758]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик