Кириш Регистрация
05/06 21:00 Смолевичи 4-1 Городея
05/06 23:30 Фрайбург 1-0 Боруссия М
06/06 16:00 Слуцк - Торпедо-БелАЗ
06/06 18:00 Ислочь - Рух
06/06 18:30 Айнтрахт Франкфурт - Майнц-05
06/06 18:30 Байер - Бавария
06/06 18:30 Лейпциг - Падерборн
06/06 18:30 Фортуна - Ҳоффенҳайм
06/06 20:00 Славия - Неман
06/06 21:30 Боруссия Д - Герта
06/06 22:00 Динамо-Брест - Минск
07/06 16:30 Вердер - Вольфсбург
07/06 18:00 Витебск - БАТЭ
07/06 18:30 Унион Берлин - Шальке-04
07/06 20:00 Белшина - Динамо Минск
07/06 21:00 Аугсбург - Кёльн
07/06 22:00 Шахтёр-Солигорск - Энергетик-БГУ

Хабарлар

Футбол ҳақида олинган энг машҳур сериаллар

Баҳо:
+ | -

Бутун футбол олами айни дамда танаффусда эканлигидан хабарингиз бор. Барча уйида қолганча вақтини мароқли ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Спорт каналлари эски футбол матчларини намойиш этаётган бир пайтда, эътиборингизга футбол ҳақида суратга олинган энг машҳур сериалларни тақдим этамиз.

“Тобутга қадар Сандерленд!” (Sunderland Til I Die)

Агар Англия футболи билан яхши таниш бўлмасангиз, билиб олинг, ўз вақтида “Сандерленд” ҳам мамлакатнинг биринчи рақамли жамоаси номини узоқ вақт ўзида ушлаб турган. Клуб 6 бор Англия чемпионлиги ва иккита Англия кубогида қўлга киритишга муваффақ бўлгани сўзимизга исбот бўла олади. Айни дамда, бу жамоа Англиянинг 3-дивизионида ўртамиёна клублардан бирига айланиб қолганига қарамай, унинг мухлислари сони камайганича йўқ.

“Тобутга қадар Сандерленд!” сериали машҳур “Netflix” томонидан 2018-йилда суратга олинган бўлиб, биринчи қисмларданоқ мухлисларни экран атрофига михлаб қўяди. Британияда тезда машҳур бўлиб кетган сериални уқувчиларга тавсия этамиз.  Ҳозирча ҳужжатли фильмнинг биринчи мавсуми якунланмай туриб, “Netflix” иккинчи мавсумни суратга олиш арафасида турибди.

“Ёки ҳаммаси ёки ҳеч нарса” (All of Nothing: Manchester City)

Бугунги кунда “Манчестер Сити” Англиянинг энг қудратли клубларидан бирига айланиб улгурди. Секин-аста дунё ареналарини ҳам забт этаётган клуб учун “Амазон” компанияси катта сюжетни ўз ичига қамраб олган ҳужжатли фильмлардан иборат сериал олиш ишларини якунлади. 2018-йилда эфир юзини кўрган сериал асосан Гвардиола даврида клуб қай даражада ўсганини, жамоа мухлислари, ўтмиш юлдузларини қамраб олади.

Сериалдаги бош ролни машҳур актёр Бен Кингсли ижро этган бўлиб, воқеа айнан шу қаҳрамоннинг тилидан сўзланади. Мухлислар, жамоа афсоналари, бугунги кундаги жамоа аъзоларидан олинган интервьюлар билан бойитилган сериал “шаҳарликлар”га бетараф мухлисларни ҳам эътиборсиз қолдирмаслиги аниқ. Бу сериал нафақат футбол, балки бутун спорт оламида катта машҳурликка эришиб бормоқда.

“Бизни уйга қайтаринг: “Лидс Юнайтед” (Take us home: Leeds United)

Бугунги кунда ўртамиёна жамоанинг АПЛнинг исталган жамоаси ҳавас қилса азигулик ўтмиши мавжуд. Бу жамоа ҳақида мақола ўқиш қанчалар завқли эканлигини инобатга олсак, сериалнинг кенг ёйилиб кетиши ўз-ўзидан тушунарли холат. Амазон томонидан суратга олинган сериал 6 қисмдан иборат бўлиб, унда шахсан Рассел Кроу бош ролни ижро этган.

Сюжет Марсело Бьелсанинг клуб тепасига келиши, АПЛга қайтишга омадсиз уриниш ва жамоанинг ички муҳитини ўз ичига қамраб олишга ҳаракат қилади. Бу сериал интернет ва ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровномага кўра 10 баллик мезонда 8 баллни қўлга киритган. Шундай экан, вақт борида албатта уни томоша қилишни маслаҳат берамиз.

“Серхио Рамос жасорати” (El Corazón de Sergio Ramos)

Юқорида номи зикр қилинган сериалларда фарқли ўлароқ, бу ҳужжатли фильмни мухлислар яхши кайфиятда кутиб олишгани йўқ. Буни тушуниш мушкул эмас. Бугунги кунда Серҳио футбол оламида энг кўп танқидчига ва антимухлисга эга персоналрдан бири саналади. Ер шарининг барча нуқталарида уни жуда ва жуда ёмон кўрувчи “Барселона”нинг ашаддий мухлислари етарлича топилади.

Ваҳоланки, сериал ўз ичига Серҳионинг 2018-19 йиллар оралиғида амалга оширган ишлари, оиласи, ота-онаси ва дўстларини қамраб олади. Аслида, 2018-19 Рамоснинг фаолиятидаги энг омадсиз мавсумлардан бири бўлган, бироқ сериал ижодкорлари вазиятга бошқа томондан ёндашгани сабабли у жуда қизиқарли ва томошабоп кўриниш олган.

“Англияда пайдо бўлган ўйин” (The English Game)

Бугунги рўйхатимиздаги барча сериалларни ўз ичида жам қилишга қодир сериалга алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. “Нетфлиrc” томонидан суратга олинган 6 қисмли сериал эндигина экран юзини кўрди.

Сериал бош қаҳрамони сифатида биринчи бўлиб маош олган футболчи Фергюс Сатер танлаб олинган. Сериал ижодкорлари футболчи спортга кириб келишидан тортиб, барча ютуқларга эриши учун қандай қийинчиликларни бошидан ўтказганини очиб беришга ҳаракат қилишган. Бундан ташқари, ушбу сериал қандай қилиб Британияда футболга бўлган меҳрнинг пайдо бўлишини ҳам намойиш этишга уруниб кўради. Ўйлашимча, бу сериал юқорида номи зикр қилинганлардан ҳам яхшироқ қабул қилишини аниқ. Яқиндагина мухлисларга тақдим этилган тарихий асарни томоша қилишни барча-барчага тавсия этамиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 06:18, 02.05.2020.
Ўқилди: 4696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.