Бир неча кун аввал "Барселона" ўзининг стадиони ҳисобланган "Камп Ноу" номини бир мавсумга сотишга қарор қилгани ҳақида хабар тарқалган эди. Ундан тушган пул коронавирусга қарши кураш учун йўналтирилиши мақсад қилинган эди.
Энди эса, каталонияликлар вице-президенти Жорди Кардонернинг айтишича, жамоа арена номини 26 йилга сотишга қарор қилган. Шу тариқа, чорак асрдан бироз кўпроқ вақт давомида "Камп Ноу" бошқа ном билан аталиши мумкин.
"Келишувга яна 25 йилни қўшиш мумкин. Биринчи йилдан олинган даромад коронавирусга қарши кураш учун йўналтирилади. Қолган 25 йилдан тушган пул клуб эҳтиёжларига сарфланади", - деди Кардонер ESPNга берган интервьюсида.