Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 0-1 Арсенал

Майк Тайсонга регбичи билан жанг учун 1 млн доллар таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Австралиялик промоутер Брайан Аматруда Майк Тайсон иштирокида кўргазмали жанг ташкил қилмоқчи.

У рақиб сифатида Янги зеландиялик регбичи Сонни Билл Уильямс, австралиялик Пол Галлен ёки австралияча футбол собиқ вакили Берри Ҳолл каби спортчиларни таклиф қилди.

«Ҳа, у 53 ёшда, бироқ Тайсон йирик фигура. Берри Ҳолл, Пол Галлен ва Сонни Билл Уильямс — бу йигитларнинг исталган бири у билан жанг қилишга тайёр.

Мен 10 минг томошабинга мўлжалланган «Мельбурн Арена»да жанг ташкил қилишга тайёрман. Ёки «Принс Парк»да, Жефф Фенек ва Азума Нелсон ўртасидаги жангда у ерда 30 минг томошабин йиғилганди. Биринчи навбатда Тайсоннинг агентига қўнғироқ қилдим ва ундан Майкка 1 миллион доллар таклиф қилишни сўрадим», — дейди Аматруда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 04:22, 09.05.2020.
Ўқилди: 4013 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик