Беларусь чемпионатининг 9-тури доирасида «Энергетик-БГУ» клуби ўз уйида «Динамо-Брест»ни қабул қилиб, навбатдаги ғалабани қўлга киритди.
Яхшибоев ва Умаров учрашувни асосий таркибда бошлашди ва ўйин давомида фаол ҳаракат қилган футболчилардан бўлишди. Гарчи Жасур бугун жамоасининг иккита голида бевосита иштирок этмаган бўлса-да, баҳс давомида рақиб дарвозаси томон бир нечта зарбалар берди, аниқ паслар орқали жамоадошларини қулай вазиятларга чиқарди.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларда ва иккинчи тайм дебюти мезбонлар учун омадли келиб, улар "Динамо-Брест" футболчиларидан хатоларидан икки марта унумли фойдаланишди.
Баҳс сўнгида эса меҳмонлар битта жавоб тўпини киритишди.
Ушбу ғалабадан кейин «Энергетик-БГУ» ўз очколарини 18тага етказиб олди.
Беларусь чемпионати, 9-тур
Энергетик-БГУ – Динамо Брест 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 40 Бакич, 2:0 – 47 Юдчиц, 2:1 – 90 Кисляк.
Энергетик-БГУ – Лесько, Мавату, Юдчиц, Сокол, Свирепа, Бакич (Гирс, 67), Носко, Тве, Умаров (Совпель, 68; Шорац, 84), Яхшибоев, Шкурдюк.
Динамо Брест – Павлюченко, Павловец, Веретило, Кики, Быков, Юзепчук, Кривец (Милевский, 62), Савицкий, Кисляк, Гордейчук (Печенин, 76), Садовский (Лаптев, 63).
Огоҳлантиришлар: Тве (19), Носко (24), Мавату (29), Юзепчук (70).