Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ёзда кутилаётган бомба “бартерлар”

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz ёзда амалга ошиши мумкин бўлган ўзаро футболчи алмашинувлари билан қисқача таништириб ўтади.

Футбол олами айни дамда мисли кўрилмаган молиявий қийинчиликларни бошидан ўтказмоқда. Шу сабабли, трансфер ойнаси чоғида грандлар ҳам пулни тежашга мажбур. Бундай чоғда футболчиларни бартер қилиш идеал ечим. Замонавий футболда Ибраҳимович ва Это’оларнинг рокировка қилинганини ҳисобга олмасак, айтарли бартерлар кузатилмаётган эди. Энди бу анъанага чек қўйилар?!

Ракитич, Видаль ва Коутиньо («Барселона») Лаутаро Мартинес («Интер»)

Бу мавсумдаги илк бартерни амалга оширишга барчадан кўра “Барселона” ва “Интер” клублари яқин турибди. Бундан 11 йил аввалги вазият яна такрорланиши мумкин. Ваҳоланки, Неймар қанча чиранмасин, барибир уни ортга қайтаришнинг эндиликда иложи йўқ. Шундай экан, Суареснинг ўрнини тўлдиришга қодир яна бир футболчини сотиб олиш вазифаси очиқлигича қолмоқда. Айни дамда, клуб фалсафасига мутлақ мос тушувчи, ёш ва келажаги порлоқ Лаутародан бошқа вариант кўзга ташланмаяпти. Шундай бўлсада, бу трансферни амалга ошириш осон эмас. “Интер” ўз юлдузи учун 111 миллион талаб қилмоқда. Каталония клубининг қарзи 460 миллион евродан ошиб кетган бирпайтда, бу трансфер иложсиздек кўриниши мумкин, бироқ “Барса” аргентиналик ҳужумчи учун тўланадиган сумманинг катта қисмини ўз футболчилари билан қопламоқчи. Испан нашрларининг маълум қилишича, “Барса” ёзда Лаутаро учун Ракитич (20 миллион евро), Видаль (15 миллион евро) ва Коутиньони (60 миллион евро) таклиф қилмоқчи. Ҳозирча бу вариант “нерадзурри”ни қониқтиришига ҳеч ким кафолат бермайди, бироқ футболда барча нарса бўлиши мумкинлигига ўрганиб ҳам қолдик.

Бэйл ва Йович («Реал») Харри Кейн («Тоттенхэм»)

Аслида “қироллик клуби” яқин йиллар ичида Холандни сотиб олмоқчи, бироқ ҳозирги кунда Харри Кейн ҳам клуб учун айни муддао бўлар эди. Агар бу трансфер бугунги “Реал” учун умуман наф келтирмаётган икки футболчи эвазига амалга оширилса нур устига аъло нур.

Айни дамда “шпорлар” ўз сардорларини 220 миллионга баҳолашган. Бугунги бозор иқтисодиёти бундай суммани кўтара олмаслиги турган гап. Бундан ташқари, Кейн ҳам совринсиз мавсумлардан чарчаган ва исталган дақиқада клубдан кетиш пайига тушиб қолиш мумкин. Йовичунинг ўрнини яқин 10 йил ичида босишга қодир потенциал эгаси. Бэйл “Тоттенҳем”га бегона эмас. Боз устига, унинг статуси ҳам Кейндан анча баландроқ. Бэйл ҳам ортга қайтишга қарши эмас, бироқ унга Лондонда Мадриддагидек маош тўлашармикан? Уэльслик гольфчи шунисидан хавотирда.

Давид Алаба («Бавария») Лерой Сане («Манчестер Сити»)

“Бавария” деярли бир йилдан бери Леройнинг “ишқида ёнмоқда”. Ҳаттоки немис футболчисининг оғир жароҳати ҳам уларнинг фикридан қайтара олмади. Пеп эса анчадан бери чап қанот ҳимоячиси излашда давом этмоқда. Менди ва Зинченкобилан ЕЧЛда зафар қучишнинг иложи йўқ эканлигини у яхши англаб етган кўринади. Алабанинг ўзи Пеп билан яна бир бор ишлашга қарши эмас. Давиднинг футболчи сифатида ўсиши шахсан Пепнинг ҳизматлари десак, адашмаган бўламиз. Айнан Гвардиола Алабани майдоннинг турли нуқталарида синаб кўриш орқали чинакам универсалга айлантирганини унутмаган бўлсангиз керак? “Бавария” ҳам Алабани қўйиб юборишдан катта талафот кўрмайди. Сабаби, канадалик Алфонсо Девис аллақачон Давиддан асосий таркибдаги ўрнини тортиб олиб бўлди.

Поль Погба (МЮ) Пауло Дибалаёки Алекса Сандро + Аарон Рэмзи («Ювентус»)

“Ювентус” Погбани Туринга қайтаришни жуда ва жуда истамоқда. ЖЧ ғолиби эса Манчестерни тарк этиш учун баҳона топа олмаяпти. Эътиборлиси шундаки, “қизил иблислар”ни қизиқтириб қўйган футболчилар “Ювентус”дан етарлича топилади. Британия нашрлари аввалроқ Дибалани “қизил иблис”га айланиши ҳақида миш-мишлар тарқатган эди, бироқ якунда у Туринда қолди. Эндиликда, “Юве” Погба учун Аарон Рэмзи ва Алекс Сандрони таклиф этишни режалаштирмоқда. Агар “МЮ” бу таклифга рози бўлса, Рэмзи Погбанинг ўрнини ортиқча қийинчиликсиз эгаллашга қодир. Сандро эса ўз қанотидаги рақобатни кескинлашишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, “Юве” бонус тарқасида 35 миллион евро бериши ҳам мумкин. Бу суммага Алессан Плеани сотиб олиш орқали инглизлар таркибдаги деярли барча муаммони бартараф этишлари мумкин. Погба туманли альбионни тарк этиш учун исталган шартга рози бўлиши турган гап. У ўсишдан тўхтаб қолганини ўзи ҳам англаб турибди. Қаҳрамонимиз айни дамда янги чақирувларга муҳтож.

Кепа Аррисабалага («Челси») Жанлуиджи Доннарумма («Милан»)

Лондон клуби испаниялик кипердан норози эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ҳатто Френк Лэмпард ҳам ўзининг негатив фикрларини билдиришидан тийила олмаяпти. “Милан” эса, замонамизнинг энг кучли дарвозабонларидан бирини клубда сақлаб қолиш даражасида эмас. Жижи беш йилдан бери “россонери”шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Афсуски, бугунги кунда “Милан” футболчи сифатида бир қадам олдинга ташлаш имконини берувчи клуб эмас. “Челси” катта эҳтимол билан Кепани Жижига айирбошлашга ҳаракат қилиб кўради. Шу йўсинда бу трансфер икки томон учун ҳам катта талафот келтирмаслиги аниқ. Дунёнинг энг қиммат дарвозабони “Милан” тиффозилари томонидан илиқ кутиб олинишига шубҳамиз йўқ. Доннарумма ҳам узоқ кутилган катта совринлар учун курашга қўшилиши мумкин. Кепаку тақдир томонидан берилган имкониятнинг биринчисини қўлдан чиқариб бўлди, балки Доннарумма “Челси”да қўним топар?!

Нелсон Семеду («Барселона») Жоау Канселу («Манчестер Сити»)

“Барселона”да ҳам, “Манчестер Сити”да ҳам таркибдаги ўрнидан норози иккита қанот ҳимоячиси мавжуд. Иккиси ҳам Португалиядан ва улар тенгдош. Трансфер қиймати ҳам деярли бир хил. “Барселона” Самедудан қутилиш учун уни турли трансфер режаларига қўшиб кўрмоқда. “Сити” ҳам 50 миллионлик футболчидан наф чиқара олмаганидан аламзада. Бундай вазиятда фулбеклар рокировкасида нафақат клублар, балки футболчилар ҳам катта наф кўришлари мумкин. Умуман олганда, катта эҳтимол билан амалга ошиши мумкин бўлган трансфер лойиҳаси.

 

 

 

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:13, 18.05.2020.
Ўқилди: 16029 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.