Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро

Фабио Каннаваро: “Мен дунёдаги ягона аҳмоқ мураббий бўлсам керак”

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Тадбирда италиялик мутахассис терма жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки, мундиалдан олинган хулосалар, орттирилган тажриба ҳамда бўлажак Осиё Кубогига кўрилаётган тайёргарлик режалари юзасидан маълумот берди.

Анжуман давомида Каннаваро ЖЧдан сўнг дарҳол Италияга жўнаб кетгани ҳақида тарқалган гап-сўзларга изоҳ берди:

“Мени Жаҳон чемпионатидан кейин дарҳол Италияга дам олгани кетди, деган гаплар тарқалди. Лекин аслида Ўзбекистон Суперлигасида танаффус бўлгани учунгина ватанимга бориб келдим”.

Мутахассис, шунингдек, халқаро майдондаги ва маҳаллий чемпионат ўртасидаги фарққа эътибор қаратди:

“Мен бундан 8 ой олдин ҳам чемпионатимиздаги тезлик ҳақида гапирган эдим. Жаҳон чемпионатида ўйин интенсивлиги жуда юқори бўлади. Буни футболчи сифатида 4 та мундиалда иштирок этган инсон сифатида айтяпман”.

Мураббий Жалолиддин Машариповнинг нима сабабдан Жаҳон чемпионатида майдонга туша олмагани ва унинг жароҳатига батафсил тўхталиб ўтди:

“Машарипов ҳақида айтадиган бўлсам, жароҳати бор футболчини Жаҳон чемпионатига олиб борган дунёдаги ягона аҳмоқ мураббий ўзим бўлсам керак. Биз унинг қанчалик яхши ва муҳим ўйинчи эканлигини ҳисобга олиб, мусобақага олиб боришга ҳаракат қилдик. Тезроқ соғайиб, сафга қайтиши учун кўплаб тажрибали мутахассисларни жалб қилдик.

Аммо муаммо унинг оёғида эмас, балки бел чурраси билан боғлиқлиги маълум бўлди. Тошкентдаги ўртоқлик ўйинидан кейин унинг икки оёғи ҳаракатида сезиларли фарқ борлигини пайқадик ва тиббий кўрикдан ўтиши учун дарҳол Дубайга жўнатдик. Афсуски, белидаги муаммо унга Жаҳон чемпионатида ўйнаш имконини бермади”.

Шунингдек, Каннаваро Азизбек Турғунбоев ва Ҳожимат Эркинов каби футболчиларнинг нима сабабдан мундиалга йўл олган таркибдан тушиб қолганини очиқлади:

“Турғунбоев ва Ҳожимат Эркинов каби футболчиларнинг нега Жаҳон чемпионатига олиб кетилмагани бўйича саволлар кўп бўлди. Уларнинг Суперлигадаги спорт формаси аввалгидек бўлмагани учунгина рўйхатга киритмадим. Қарор қабул қилишдан олдин иккала футболчи билан ҳам бу борада шахсан гаплашиб олганман”.

Киритилди: 15:15, 05.08.2026.
Ўқилди: 1492 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик