Беларусь чемпионатининг 10-тури доирасида "Энергетик-БГУ" сафарда "Ислочь" клуби меҳмони бўлди.
Биринчи бўлимнинг 13-дақиқасида белгиланган пенальтини Жасур Яхшибоев аниқ амалга ошириб ҳисобни очганди, мезбонлар ҳам танаффусга қадар пенальтидан мувозанатни тиклашди.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Евгений Юдчиц 25 метрлардан кучли зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. Натижада «Энергетик-БГУ» қийин кечган баҳсда ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлди.
"Талабалар" кетма-кет тўртинчи ўйинда ғалаба қозониб, ўз очколарини 12тага етказиб олишди. Жамоа БАТЭдан 1 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринда боришмоқда.
Бугун баҳсда Яхшибоев тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Шаҳбоз Умаров 78-дақиқада захирага олинди.
Беларусь чемпионати, 10-тур
Ислочь – Энергетик-БГУ 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 13, пенальти Яхшибоев, 1:1 – 27, пенальти Стивен, 1:2 – 90 Юдчиц.
Ислочь – Хаткевич, Карпович, Концевой, Папуш, Стивен, Мельник (Лисовский, 74; Адегбола, 90), Цвейба, Патоцкий, Янушкевич, Янсане, Холодинский (Некрашевич, 82).
Энергетик-БГУ – Лесько, Мавату, Юдчиц, Мирошников, Свирепа, Бакич (Атеменг, 71), Носко, Яхшибоев, Умаров (Гирс, 78), Шкурдюк, Мусаханян (Совпель, 46).
Огоҳлантиришлар: Яхшибоев (59), Цвейба (69), Холодинский (81), Свирепа (90).
Яхшибоев томонидан урилган голни қуйида томоша қилишингиз мумкин.