Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Фақат «микрафон»лар! Жингалак сочли йигитлар рамзий жамоаси

Баҳо:
+ | -

“Афро” соч турмагидан фойдаланувчи футболчилар сони тобора ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай турмакдаги спортчилар майдонда барчадан ажралиб туришади. Stadion.uz жингалак сочлари ва ўзгача турмаклари билан бошқалардан ажралиб турувчи энг машҳур футболчилардан ташкил топган рамзий жамоани тақдим этади.

ДарвозабонРене Игита

Колумбиялик футболчи айтарли катта совринларга эга чиқмаган. Унинг музейида ҳатто Либертадорес кубогиҳам йўқ. Шунга қарамай, Англияга қарши учрашувда амалга оширилган “чаён” сейви унга мисли кўрилмаган машҳурлик олиб келди.

Ҳимоячилар

Паул Брайтнер

Паул ҳимояда чинакам универсал футболчи бўлгани боис уни ўнг қанотга жойлаштирдик. Германиялик футболчи “Реал”, “Бавария” сингари гранд клубларда тўп сурибгина қолмай, Жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб чиқишни уддалаган.

Карлес Пуйоль

Яна бир ЖЧ ва Европа чемпиони. Испания терма жамоаси ва “Барселона” сафида шерюраклиги билан барчанинг ҳурматини қозонган чинакам етакчи ва туғма сардор. Бутун фаолияти давомида ўзсочларига “содиқ қолган” ҳимоячи бугунги рамзий жамоамизнинг ҳам сардори бўла қолсин.

Давид Луис

Луис замонавий футбол оламидаги энг совриндор жингалак сочлар эгаси саналади. Португалия, Англия, ва Франция чемпиони ўзининг соч турмаги билан фахрланишини яшириб ўтирмайди. Айниқса, унинг ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритгач, сочлари ҳақидаги ҳазиллари бутун интернетни “портлатиб юборган” эди.

Марсело

21 асрдаги энг кучли чапқанот ҳимоячиси ҳам “афро” турмагидан воз кечмай келмоқда. Тўғри, бугунги кунда унинг жамоадаги ўрни муқим эмас, бироқ Марсело “Реал”нинг ЕЧЛдаги зафарларида энг катта ролни ижро этганлардан бири саналади. У формаси пик даражага кўтарилганпайтлари Роберто Карлосдан ҳам кучлироқ ўйин намойиш этган десак, умид қиламизки,ошириб юбормаган бўламиз.

Ярим ҳимоячилар

Аксел Витсель

Хитойдан қайтиб келгач, “Боруссия Дортмунд” сафига ўрнашиб олган бельгиялик футболчига марказни ишониб топширамиз. Акселни мана шу соч турмагисиз тасаввур қила оласизми? Ўйлашимча,бунинг иложи йўқ.

Маруан Феллайни

Маруан “Эвертон”да тўп суриб юрган чоғларида ўзидан аввал турмаги машҳур бўлиб кетган футболчи саналади. Баланд бўйли бўлишига қарамай, “микрафон” билан майдонда ҳаракат қилган футболчи “Манчестер Юнайтед” даражасигача чиқа олди ва пул ишлаш мақсадида Хитойга йўл олди. Тўғри, бугунги кунда унинг имижи ўзгарган, лекин Феллайни деганда барчанинг кўз олдига “микрафон” турмакли бельгиялик футболчи келиши турган гап.

Руд Гуллит

Руд ҳам ўз замонида соч турмаклари борасида “тўнтариш”ни амалга оширганлардан бири саналади. “Челси”, “Милан”, ПСВ сингари топ-клубларда тўп тепган Гуллит рамзий жамоамизнинг ҳужумларига жавоб берувчи ярим ҳимоячи сифатида танлаб олинди.

Карлос Валдеррама

20 аср сўнггида бутун Колумбия футболининг тимсолига айланган соч турмаги эгаси —Карлос Валдерама ярим ҳимоячилар тўртлигини якунлаб беради. Яқинда 60 ёшни қарши олишига қарамай, у ўз соч турмагини алмаштирганича йўқ.

Ҳужумчилар

Муҳаммад Салоҳ

“Ливерпуль” форварди катта футболга кириб келганида оддий мисрлик футболчи эди. “Ливерпуль”га ўтгунига қадар, “Рома”да янги соч турмаги билан ҳаракат қилишни бошлади. Салоҳ айнан “афро” соч турмагида барчанинг эътиборини қозонди. “Ливерпуль” мухлисалари ҳам уни айнан шу туркмакда таниди ва шундай эслаб қолади.

Кевин Киган

Англия футболининг тирик афсонаси барча футбол мухлисларининг ёдида шу қиёфада қолган десак, адашмаган бўламиз. Уни инглиз мухлислари эркалаб “Қирол Киганни узоқдан ҳам таниш мумкин” иборасини бежиз ишлатишмагани энди маълум бўлди.

МураббийДиего Форлан

Уругвайлик ҳужумчи яқиндагина профессионал мураббийлик фаолиятини бошлади. Фаолияти давомида “Манчестер Юнайтед”, “Атлетико Мадрид” сингари гранд клубларда тўп сурган Форлан эндиликда «Пеньяроль» бош мураббийи этиб тайинлади.

Stadion.uz унинг келажакдаги ишларига ривож тилаганча илк ишонч кредитларини тақдим этади. Диего — бугунги рамзий жамоамизнинг бош мураббийи!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:57, 27.05.2020.
Ўқилди: 6675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.