Stadion.uz машҳур футболчиларнинг ғалати фобиялари (қўрқувлари) ҳақида қисқача маълумот бериб ўтади.
Стивен Жеррард
“Ливерпуль” жамоасининг тирик афсонаси майдонда чинакам жангчилардек ҳаракат қилган билан ёдимизда қолган. Айрим учрашувларда жамоаси учун шердек олишган собиқ футболчи ҳаётда мизофобиадан азият чекишидан хабарингиз борми?
Қаҳрамонимиз билан бирга тўп сурган футболчилар Стивни микроблардан қўрқиши ҳақида турли қизиқарли воқеаларни айтиб беришган. Маълумотларга қараганда, Стив бир кунда камида 20-30 бор қўлини совунлаб ювади ва шахсий гигиенага қаттиқ риоя қилади.
Уэйн Руни
Англия футбол афсонаси, “Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг яхши тўпурар ҳам ғалати қўрқувлардан мустасно эмас. Руни профессионал футболчи бўлиб етишгач ҳам ўз қўрқувидан холос бўла олмади. Турли руҳшунослар билан олиб борилган сеанслар ҳам наф бермагач, Руни тақдирга тан беришдан бошқа чора топа олмади. Гап шундаки, Уейн тунлари шовқинсиз ухлай олмайди. Айниқса ёлғиз қолган чоғлари, ундаги қўрқув кучаяди ва у телевизор ёки соч қуритгични ёқиб қўйибгина ухлаши мумкин. Бошқачасига унинг кўзларига уйқу келмайди.
Роналду
Роналду супер атлет бўлиши мумкин, бироқ у ҳам инсон. Қўрқувлар унга ҳам бегона эмас. Унинг айтишича, Криш фақат ўлимдангина қаттиқ қўрқар экан. Роналду нафақат спортчи бўлгани, балки узоқ умр кўришни истагани учун ҳам доимо соғлом турмуш тарзига риоя қилишни канда қилмайди.
У ўзини 80-90 ёшларга чиққанидан кейингина бўш қўйиши мумкинлигини, унга қадар узоқ умр кўриш учун барча керакли воситалардан фойдаланишини яқиндагина интервьюларидан бирида маълум қилди.
Роналдо
Бразилиялик футболчи фаолиятининг охирларидагина ортиқча вазн билан муаммога дуч келди. Шундай бўлсада, унинг вазнини мураббийлари доимо назоратда ушлаб туришга мажбур бўлишган.
Роналдо билан “Интер”да бирга тўп сурган Стефан Дельма бугунги кунда таниқли футбол журналисти саналади. Айнан у ўз шоусида “сўйлоқ”нинг ғалати одати ҳақидаги кулгули воқеани айтиб берди.
“ Эктор Купер Роналдони ҳар куни машғулотлардан олдин ва машқлар сўнггида торозига чиқишга мажбур қилар эди. Рони шу қадар ўз вазнини ўлчашдан қўрқар эдики, ҳатто баъзан кўзларини юмиб олар ва неча кг тош босганини айтмасликларини илтимос қилар эди. Биз унинг бу одатидан завқланиб кулар эдик. У эса, тарозидан тушиши билан дарров клуб базасини тарк этар эди. Ўйлашимча, Роналдо айнан шу ортиқча вазн сабабли ўз имкониятларининг ярмини ҳам ҳам намойиш эта олмади.
Киллиан Мбаппе
ПСЖ жамоаси ҳужумчиси ва Сайёрамизнинг энг қиммат футболчиси кемирувчилардан жуда ҳам қўрқишидан хабарингиз борми?
Киллиан Франция ёшлар жамоаси билан Европа чемпионатида иштирок этаётган чоғида, меҳмонхонадаги номерида сичқон билан тўқнаш келади. У шу қадар шовқин соладки, деярли барча меҳмонхонадилар унинг номери олдида йиғилади. Вазаият ойдинлашгач, персонал ҳизматчилар кемирувчиларга қарши курашувчи агентликка мурожаат этишган бўлсда, Киллиан номерига қайта жойлашишдан бош тортади. Кейинчалик бо воқеани унинг собиқ жамоадошлари катта қизиқиш билан сўзлаб беришган. Бугунги кунда Мбаппе футбол оламидаги машҳур шахслардан бири ва у ҳақидаги фактлар кўплаб мухлисларга қизиқ. Футболчи ўзининг сўнгги интервьюларидан бирида ҳали-ҳамон сичқонлардан қўрқишини тан олди.
Девид Бэкҳэм
Ўз даврида “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” клублари шарафини ҳимоя қилган Девидга ҳам фобиалар бегона эмас.
Футбол оламининг энг олди йигитларидан бўлишига қарамай, Бэкс ҳам айрим нарсалардан қаттиқ қўрқади. “The Sun” нашри берган қизиқарли маълумотда, футболчи буффонофобиа билан оғириши маълум қилинганида кўпчилик ҳайрон қолган эди. Бу фобианинг “Ювентус” кипперига ҳеч қандай алоқаси йўқ. У қурбақалардан қўрқувчи инсонларда кузатиладиган камёб “касаллик” десак, умид қиламизки адашмаган бўламиз. Футболчининг ушбу фобиаси туфайли Бэкҳемлар оиласи ўз уйида турли ҳайвонларни сақлашдан тийилади. Бир қарашда кулгули бўлиши мумкин, бироқ бу фобиа ҳам инсонга салбий таъсир ўтказувчи қўрқув турларидан бири саналади.
Фил Жонс
“Манчестер Юнайтед” футболчиси ер шарида кўплаб инсонларда кузатилувчи клаустрофобиа билан оғрийди.
Маълум бўлишича, Фил ёшлик чоғида ота-онаси билан таътилни Гретцияда ўтказиш чоғида бино лифтида қамалиб қолади. Бечора футболчи бир неча соат қоп-қоронғу лифтда ёлғиз қолиб кетгач, анча пайтгача ўзига кела олмайди. Унинг айтишича, айнан ўша соатлар давомида у тор жойда қолишдан ҳавфсирашни “юқтириб” олган экан.
Бугунги кунда Фил анча ўзини қўлга олган, бироқ ҳеч қачон лифтдан бир ўзи кўтарилмайди.
Питер Крауч
Баланд бўйли бўлишига қарамай, ўз теҳникаси билан мухлисларнинг ёқимтойига айланган Питер ҳам бутун фаолиятини “қўрқувда ўтказган” десак, адашмаган бўламиз. Қаҳрамонимизнинг айтишича, у профессионал футболчилик фаолиятини бошлаганида, мураббийлар иккинчи қаватдаги тўп учун курашларга уни маъсул этиб тайинлашади. Ҳаводаги курашларда иштирок этиш чоғида, Крауч бир неча бор дарвоза тўсини ва устунлари билан тўқнашиб кетади. Оқибатда, Крауч қолган карьиераси давомида эҳтиёт бўлишга мажбур бўлади. У ўзининг “SkySport” учун берган интервьюсида қўрқувини қуйидагича изоҳлайди:
“Биласизми, тўпга бош билан зарба йўллаятган чоғингизда, сиз майдоннинг қайси нуқтасида эканлигингизни кўра олмайсиз. Ҳужумчи вазиятни тўғри баҳолай олмаса, тўсин билан тўқнашиб кетиши ҳеч гап эмас. Мен бутун футболчилик фаолиятим давомида шу ҳавотр билан тўп сурдим. Шунга қарамай, АПЛда бош билан энг кўп гол киритган футболчи бўлишни уддаладим”