Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Кей-Лига. Икром Алибоев жамоаси ўз уйида пешқадамга йирик ҳисобда мағлуб бўлди (видео)

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея чемпионатининг 5-турида «Сеул» 6 июнь, шанба куни «Чонбук Моторс»ни қабул қилди.

Учрашувда пойтахтликлар йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Меҳмонлар сафида Ли Дон Гук дубль қайд этган бўлса, Ҳан Ге Вон ва Ли Шин Ги бир мартадан «Сеул» дарвозасига йўл топди. Шунингдек, учрашувдаги дастлабки гол муаллифи Ҳан Ге Вон иккита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Майдон эгаларининг ягона жавоб голига тажрибали Пак Чу Ён муаллиф бўлди. Асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик футболчи Икром Алибоев 62-дақиқада захирага олинди.

Шу тариқа «Чонбук» ушбу ғалабадан кейин очколарини 12 тага етказиб олган ҳолда 1-поғонага қайтди. «Сеул» эса (6) 7-ўринда қолди.

Кей-Лига, 5-тур
6 июнь, шанба
«Сеул» — «Чонбук Моторс» 1:4
Голлар: 0:1 — 44 Ҳан Ге Вон, 1:1 — 45+1 Пак Чу Ён, 1:2 — 47 Ли Шин Ги, 1:3 — 55 Ли Дон Гук, 1:4 — 73 Ли Дон Гук.
«Сеул»: Ю Сан Ҳун, Ким Жу Сон, Ким Нам Чун, Ҳван Ҳён Су, Алибоев (Ко Ён Ҳан, 62), Ҳан Чан Ҳи, Ким Жин Я, Ко Кван Мин (Ян Ю Мин, 77), Жу Се Жон, Жо Ён Ук, Адриано (Пак Чу Ён, 44).
«Чонбук Моторс»: Сон Бом Гин, Ким Мин Ҳёк, Ким Жин Су, Ли Ён, Чҳве Бо Гён, Ким Бо Гён, Сон Жун Ҳо, Ли Шин Ги (Кунимото, 77), Ҳан Ге Вон, Жо Гю Сон (Мурильо, 40), Ли Дон Гук (Велдвейк, 77).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:37, 06.06.2020.
Ўқилди: 3854 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.